UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  2 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  3 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   3 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2

“Қўқон-1912” жамоаси дастлабки йиғинни бошлади. Мураббийлар штабида ўзгариш бор Янгиликлар

“Қўқон-1912” жамоаси дастлабки йиғинни бошлади. Мураббийлар штабида ўзгариш бор

Мавсум якунланганидан сўнг танаффусга чиққан “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари кеча Қўқон шаҳрида йиғилишди.

Дастлаб жамоа қароргоҳида клуб раҳбарлари ҳамда футболчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толипов футболчиларга жамоанинг янги бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни таништирди.

- Мавсумни якунлаб берган Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Жамоамиз 1-даврадан сўнг қийин аҳволга тушиб қолган эди. Шундай вазиятда қўрқмасдан масъулиятни ўзига олган Азиз Тўхтабоевга катта раҳмат. Шунингдек Тимур Кападзега ҳам берган ёрдамлари учун миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман.

Барчангизни хабарингиз бор жамоамизга бош мураббий этиб Бахтиёр Ашурматовни тайинладик. Ашурматовга мураббийлар штабида яна бир Қўқон фарзанди Зоҳиджон Нурматов ёрдам беради. Ўйлайманки барчангиз Бахтиёржонни яхши биласиз ва бу кишини атрофида жипслашиб мухлисларимиз учун чиройли футбол ҳамда яхши натижа қилиб берасизлар. Биз қўлимиздан келганча энг яхши шароитларни сизлар учун яратиб беришга ҳаракат қиламиз. "Қўқон-1912" жамоасини ҳам юқори ўринларда кўрадиган вақтимиз етиб келди деб ишонаман – деди жумладан Бахтиёржон Толипов.



Шундан сўнг Бахтиёр Ашурматов жамоа аъзолари билан алоҳида суҳбат олиб борди.

- Барчангизни кўриб турганимдан хурсандман. Авваламбор раҳбариятга менга билдирилган ишончлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Қўқонга яхши ниятлар ва юқори мақсадларни кўзлаб келганман. Охирги пайтларда мураббийлик фаолиятим бир текис кечмади. Сизларнинг ёрдамингизда мураббий сифатида янги даражага чиқишимга ишонаман. Энг асосий мақсадимиз жонкуяр мухлисларимиз ишончини қозониб, уларни яна стадионга қайтаришимиз лозим. Бунинг учун эса ҳар бир ўйинда жанговор, чиройли футбол намойиш қилишимиз керак бўлади. Бугундан бошлаб ўзимизга билдирилган ишончни оқлаш учун қаттиқ меҳнатни бошлаймиз. Барча футболчилар соғлом рақобатга тайёр бўласизлар. Мен жанговор футболни яхши кўраман. Ўйин вақтида якка курашлардан ўзини олиб қочадиган футболчиларга қийин бўлади. Барчангиздан жанговор футболга тайёр бўлишларингни талаб қиламан. Ҳаммаларингга бу йўлда омад тилайман. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб мухлисларни ҳамда бизга ишонч билдирган раҳбарларимизнинг ишончларини оқлаш учун астойдил ишлашимиз керак. Таркибимизда ҳали ўзгаришлар бўлади. Мурод Ҳолмухаммедов билан Қувондиқ Рўзиевлар оилавий сабаблар туфайли 23 декабрдан машғулотларга қўшилишади. Ойбек Рустамов Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатидан сўнг таркибимизга етиб келади. 28 декбаргача Қўқонда машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб борамиз – деди Бахтиёр Ашурматов.



Шундан сўнг жамоа аъзолари “Марказий” стадионида дастлабки машғулотларни ўтказишди. Мураббийлар штаби селекция ишларини қизғин тарзда олиб боришмоқда. Бир нечта футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Яқин кунларда ва янги йил байрамидан сўнг жамоа таркибига бир нечта янги футболчилар қўшилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика