UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   4 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  3 16:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади  1 15:44Абдуқодир Ҳусанов "Setanta Sports"га интервью берди  6 15:22Капелло Жаҳон чемпионати арафасида Тухелни огоҳлантирди  2 14:54ФИФА "Атлетик" клубига 2028 йилгача трансфер тақиқи қўйди  5 14:33САфарда: "Пахтакор" бир соат фарқи билан икки украин клубига қарши ўйнади. Бўриев ва Ҳамдамовдан интервью!   3 14:13Расман: Владимир Бубаня — "Металлург" футболчиси  7 13:55"Ливерпуль" дарвозабони Премьер-лигада муҳим кўрсаткичга эришди  1 13:32Расман: "Металлург" Султонов билан шартнома имзолади  1 13:15Дарвин Нуньес Саудия Арабистони чемпионати қайдномасидан чиқарилди  4 12:58"Гулистон" клуби янги мавсумга тайёрланмоқда  1 12:32Япония лигасида дуранглар бекор қилинди  8 12:06Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"  4

Зоҳид Нурматов: “Бугун “Нефтчи”га омад кулиб боқди” Янгиликлар

Зоҳид Нурматов: “Бугун “Нефтчи”га омад кулиб боқди”

“Нефтчи” – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар ёрдамчи мураббийи Зоҳид Нурматов иштирок этди.
- Ўйинни кўрдинглар водий дербиси бўлгани сабабли ҳар икки жамоа ўртасида шиддатли ўйин бўлди. Ўйлайманки охирги дақиқаларда “Нефтчи”га омад кулиб боқди. Шу туфайли биз мағлубиятга учрадик – дея гап бошлади З.Нурматов.

- Футболда ҳеч қачон таваккал бўлмайди. Иккита ҳужумчи билан ўйнаш бу – олдиндан ўйланган режа эди. Чунки биз мавсум давомида жамоаларга қараб 2-3та ҳужумчи билан иштирок этамиз. Шаҳбоз Эркинов Малайзия сафаридан қайтиб келгани учун уни 1-2-турларда ўйната олмагандик. Мана бугун Эркиновнинг жисмоний тайёргарлиги қониқарли бўлгани учун майдонга туширдик.

- Менимча Улуғбек Бақоев бугун майдонда неча дақиқа ўйнаган бўлса, бор кучини бериб ўйнади. Унинг ёши бироз катта бўлгани сабабли иккинчи бўлимнинг ўртасида унинг ўрнига бошқа футболчи тушди. Чунки Улуғбек бунга қадар бор кучини бериб бўлганди – “Навбаҳор” ёрдамчи мураббийи Зоҳид Нурматов.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика