

Марказий стадионидаги кечаги машғулотлар, жамоамиз катта мураббийи Азиз Тўхтабоевни табриклаш билан бошланди. Юқори кайфият билан бошланган машғулотларда барча футболчилар иштирок этдилар.
Фақат Александр Мерзляков ўтган ўйинда олган жароҳати туфайли машғулотларда иштирок этмаяпти. Тажрибали ҳимоячимиз қачон сафга қайтиши ҳали маълум эмас.



