UZ

Сўнгги янгиликлар

20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  8 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  1 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  3 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  35 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0

"Қўқон-1912": Ҳимоядаги ишонган тоғимиз Янгиликлар

"Қўқон-1912": Ҳимоядаги ишонган тоғимиз

Жаҳон футболида жамоасининг ҳимоядаги ишончли вакили бўлган ўйинчилар бир талай.

Айнан мана шу ҳимоячиларнинг таркибда бўлиши мухлисларнинг ғалабага бўлган ишончи ортишига туртки бўлади. Чиндан ҳам орқа чизиқдаги ишончли ўйин ғалабанинг бир бўлагидир. Машҳур мураббийлардан бири гол ўтказиб юбормасак, мағлубиятга учрамаймиз деб айтгани ҳам бежиз эмас.

Якунига етган мавсум давомида “Қўқон-1912” жамоасининг ҳимояси мустаҳкам бўлишида  катта ҳисса қўшган  Жалил Кимсанов ҳам мана шундай ҳимоячилардан биридир.

Кимсанов ўзи майдонга тушган учрашувларда ҳимояда бехато ўйнашга интилади, рақиб ҳужумларини қайтаришда жонбозлик кўрсатади. Тўғри унга барча ўйинларада майдонга тушиш насиб этмади. Бунга албатта, дисквалификациялар сабаб бўлди. Лекин унинг майдонда бўлиши мухлисларнинг кўнглига ҳам таскин беради. Аниқроғи, ишқибозларнинг ҳимоядан кўнгиллари тўқ бўлади. Бир сўз билан айтган у ҳимоямиздаги ишонган “тоғимиз”дир.

Кимсанов мавсум-2015 да рақиб дарвозасига битта тўп киритишга ҳам муваффақ бўлди. У Қўқонда бўлиб ўтган “Насаф”га қарши ўйинда меҳмонлар посбонини доғда қолдирди. Бундан ташқари унинг ҳисобида 8 сариқ  ва 1 қизил карточка бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика