UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди  7 17:36"Бухоро" – "Шўртан" учрашуви нейтрал майдонда ўтади  2 17:15Breaking! Ўринбоев фаолиятини Бельгияда давом эттиради  12 17:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. 1-турнинг барча натижалари битта саҳифада  1 16:56"Бунёдкор" пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозониб, "Қўқон-1912"ни мусобақадан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:38Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди  3 16:21Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси қачон очилади?   13 16:15ЦСКА собиқ ҳужумчиси қамоқдан озод этилди  0 15:47"Футбол олами". "Динамо", "Бунёдкор" ва "Шўртан" дастлабки чорак финалчилар  0 15:39Гвардиола: "Кейинги учрашувда 10 нафар янги ўйинчи майдонда бўлади..."  4 15:15"Ливерпуль" швециялик ҳужумчи учун 100 млн фунт таклиф қилмоқчи  4 14:46"Ал Ҳилол" Рафаэл Леауни нишонга олди  2 14:20Факт: "Хоразм" 21-асрда меҳмонда "Сўғдиёна"ни ютмаган  2 13:55"Милан" собиқ ҳимоячиси "Юве Стабиа" бош мураббийига айланди  0 13:25Куртуа "Ал Ҳилол" билан дуранг бўйича тушунтириш берди  2

“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди Янгиликлар

“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳрида олиб бораётган ўқув-йиғин машғулотлари, мураббийлар штаби тузиб чиққан режа асосида давом этмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Машғулотларнинг биринчи қисми футболчиларнинг жисмоний имкониятларини оширишга қаратилаётган бўлса.иккинчи қисмда асосан тўп билан ишлашга эътибор қаратилмоқда.

“Шунқорлар”нинг машғулотлари “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида олиб бориляпти. Жамоа таркибида ҳозирча ўзгаришлар бўлгани йўқ. Бироқ мураббийлар суперлигада тўп сурган бир қатор маҳоратли футболчиларни жамоага таклиф қилиш борасида ишларни олиб боришмоқда. Келгуси йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғин чоғида бир қатор янги номлар жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек ўринбосарлар жамоасига ҳам бир қатор ёш футболчиларни таркибга қўшиш мақсадидаги кўрик бўлаётганидан барчангизни хабарингиз бор.

“Қўқон-1912” жамоаси билан шартномаларининг муддати якунига етган жамоанинг етакчи футболчилари, Мурод Холмуҳаммедов, Суҳроб Бердиев ҳамда Қувондиқ Рўзиев келгуси мавсумни ҳам “шунқорлар” таркибида ўтказадиган бўлишди. Футболчилар ҳамда жамоа раҳбарияти ўртасидаги музокаралар ижобий якунланди.

Қуйида кечаги куннинг иккинчи ярмида ҳамда бугунги куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган машғулотлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика