UZ

Сўнгги янгиликлар

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  5 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди Янгиликлар

“Қўқон-1912” етакчилари келгуси мавсумда ҳам жамоада қоладиган бўлишди

“Қўқон-1912” жамоасининг Қўқон шаҳрида олиб бораётган ўқув-йиғин машғулотлари, мураббийлар штаби тузиб чиққан режа асосида давом этмоқда.

Бахтиёр Ашурматов шогирдлари кунига икки маҳалдан машғулотларда иштирок этишмоқда. Машғулотларнинг биринчи қисми футболчиларнинг жисмоний имкониятларини оширишга қаратилаётган бўлса.иккинчи қисмда асосан тўп билан ишлашга эътибор қаратилмоқда.

“Шунқорлар”нинг машғулотлари “Аҳмадхон спорт мажмуаси”нинг суъний қопламали майдонида олиб бориляпти. Жамоа таркибида ҳозирча ўзгаришлар бўлгани йўқ. Бироқ мураббийлар суперлигада тўп сурган бир қатор маҳоратли футболчиларни жамоага таклиф қилиш борасида ишларни олиб боришмоқда. Келгуси йилнинг январь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғин чоғида бир қатор янги номлар жамоа таркибига қўшилиши кутилмоқда. Шунингдек ўринбосарлар жамоасига ҳам бир қатор ёш футболчиларни таркибга қўшиш мақсадидаги кўрик бўлаётганидан барчангизни хабарингиз бор.

“Қўқон-1912” жамоаси билан шартномаларининг муддати якунига етган жамоанинг етакчи футболчилари, Мурод Холмуҳаммедов, Суҳроб Бердиев ҳамда Қувондиқ Рўзиев келгуси мавсумни ҳам “шунқорлар” таркибида ўтказадиган бўлишди. Футболчилар ҳамда жамоа раҳбарияти ўртасидаги музокаралар ижобий якунланди.

Қуйида кечаги куннинг иккинчи ярмида ҳамда бугунги куннинг биринчи ярмида бўлиб ўтган машғулотлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика