"Қўқон-1912": Эртага Тошкент йиғини якунига етади

Narzulla Saydullayev
20 янв 2016, 08:40
Кеча "Қўқон-1912" футболчилари тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтишди.

Бугун Тошкентдаги сўнгги машғулотлар ўтказилади. Эртага  “Сўғдиёна”га қарши кечадиган назорат учрашувидан кейин иккинчи йиғин якунига етади. Таркибда ўзгаришлар йўқ.

“Сўғдиёна” биз учун ноқулай рақиб саналади. Ўтган йили ўтказилган тўртта учрашувнинг барчасида жиззахликларнинг қўли баланд келган.

Ўйлаймизки, бу йил ушбу нохуш анъана барҳам топади. Бу борада жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Айни дамда барча футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Барча янги мавсумга юқори кайфиятида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Шунингдек, кеча жамоамиз вакиллари Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси, ФИФА ва ОФК томонидан тавсия этилган «Ҳалол футболни ҳимоя қилиш» декларациясига имзо чекишди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz