"Қўқон-1912": "Бухоро"га қарши тайёргарлик бошланди

Narzulla Saydullayev
30 окт 2017, 07:22
Қисқа муддатли таътилга чиққан "Қўқон-1912" футболчилари яна машғулотларга киришишди.

Олий лиганинг навбатдаги турини "Қўқон-1912"  жамоаси сафарда "Бухоро" жамоасига қарши ўтказади. Жамоа бу учрашувга тайёргарликни Тошкент шаҳрида  ўтказишади. Футболчилар кечадан пойтахтда йиғилишди ва бош мураббий Нўъмон Ҳасанов кўрсатмалари асосида машғулотларни ўтказишмоқда.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонларда бўлиб ўтади. 2 ноябрь куни жамоа аъзолари Тошкентдан Бухорога йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз "Бухоро" - "Қўқон-1912"  жамоалари ўртасидаги ўйин 4 ноябрь куни бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›