

2 март куни соат 10-00 да Қўқон шахар хокимлиги биносида янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтади. Маросимда Қўқон шаҳар хокими А.Абдуллаев , жамоа раҳбарлари ҳамда барча футболчилар иштирок этадилар. Ушбу тадбирда иштирок этишни истаган ОАВ ходимларини шахар хокимлиги биносига таклиф қиламиз. Эслатиб ўтамиз, "Қўқон-1912" ўзининг мавсумдаги илк учрашувини 5 март, шанба куни соат 16-00 да олий лига дебютанти, Тошкентнинг “Обод” жамоасига қарши ўтказади.
Учрашув Қўқон шаҳар “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади.



