"Қўқон-1912": Андрей Бакланов сафдан чиқди
03 июл 2015 23:24
Янгиликлар
"Қўқон-1912": Андрей Бакланов сафдан чиқди
Андрей Бакланов "Пахтакор" билан ўйинда жамоага ёрдам бера олмайди.
Сабаби тажрибали дарвозабон 1 июль куни "Бунёдкор"га қарши кечган баҳснинг 60-дақиқасида кутилмаганда оёғидан жарохат олди. Шундан сўнг унинг ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлиб, захирадан Азиз Ашуров туширилди.
Кейинчалик аниқ бўлишича Бакланов энди яқин 10-15 кунни майдон ташқарисида ўтказишга мажбур.
Фикрлар