UZ

Сўнгги янгиликлар

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  0 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  118 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  1 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  18 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  11 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  48 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

"Қўқон-1912": "Андижон"га қарши ўйин олдидан (фотомақола) Янгиликлар

"Қўқон-1912": "Андижон"га қарши ўйин олдидан (фотомақола)

"Қўқон-1912" аъзолари “Андижон” билан бўладиган “водий дербиси”га тайёргарликни давом эттиришмоқда.
Мураббийлар булажак учрашув олдидан ҳар-хил тактик қўлланмаларни кўриб чиқмоқдалар. Қўйида кечаги машғулотлардан фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

photo_2016-03-31_05-01-25

photo_2016-03-31_05-01-33

Футболчилар машғулот бошида жисмоний машқларни бажаришди. Сўнгра эса тўп билан ишлашга ўтилди.

photo_2016-03-31_05-01-38

photo_2016-03-31_05-01-48

Жамоамизда бўлғуси ўйинн олдидан жиддий йўқотишлар бор. Сардоримиз Азиз Тўхтабоев жароҳат боис енгил машғулот ўтказган бўлса, Андрей Бакланов кеча томошабин сифатида машғулотлани кузатди. Шунингдек, ҳужумчи Наврўз Алимов машғулотлар давомида олган жароҳати жиддийроқ кўринади. У кечаги машғулотларга келмади ҳам. Бу уччала футболчининг ўрнини кимлар тўлдиришини ўйин куни кўрамиз.

photo_2016-03-31_05-01-54

photo_2016-03-31_05-02-00

photo_2016-03-31_05-02-05

Дарвозабонлар ҳақида гап кетганда Руслан Матниязовнинг жароҳатдан сўнг тўп билан ишлашни бошлагани қувонарли ҳолат. Кечаги машғулотларда эса дарвозаларни тажрибали Ғайрат Ҳасанов ҳамда ёш дарвозабонимиз Ислом Абдуллаевлар қўриқлашди.

photo_2016-03-31_05-02-11

photo_2016-03-31_05-02-22

photo_2016-03-31_05-02-27

Мураббийларимиз бу йил ёш футболчиларимизга кўпроқ эътибор қаратишмоқда. Кечаги машғулотларда ёш ҳужумчи Достон Мелиқўзиев кўп тер тўкди. Наврўзнинг ўрнига Достонга ишонч билдирилармикан? Шунингдек, яна бир ёш ярим ҳимоячи Иқбол Маликжонов ҳам мураббийлардан кўплаб кўрсатмаларни олди.

photo_2016-03-31_05-02-35

Яна бир ҳужумчимиз Азизхон Ибрагимов ҳам Ўзбекистон Кубоги 1/16 финад доирасидаги “Нбу-Осиё”га қарши ўйинда гол уриб мураббийлар эътирофига сазовор бўлганди. Унга яна имконият берилиши мумкин.

photo_2016-03-31_05-02-45

photo_2016-03-31_05-02-52

photo_2016-03-31_05-02-58

Қолган барча футболчилар эса бўлғуси ўйинга катта иштиёқ билан тайёргарлик кўришмоқда.

photo_2016-03-31_05-03-04

Бу икки инсонни андижонликлар ҳали унутишмаган бўлсалар керак. Сергей Ковшов ва Абдуллоҳ Олимов .

photo_2016-03-31_05-03-09

photo_2016-03-31_05-03-14

Жамоамиз шифокорлари футболчиларимизнинг ҳар бир ўйинга соғ-саломат етиб келишлари йўлида бор куч-ғайратларини ишга солмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув 2 апрель куни соат 16:30да бошланади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика