UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболcи учун курашда енгилди  3 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  5 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  23 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  4 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  5 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  169 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0

"Қизилқум" жамоаси Туркияда машғулотларни бошлади Янгиликлар

"Қизилқум" жамоаси Туркияда машғулотларни бошлади

Шу кунларда Анталиянинг Сиде шаҳарчасида ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган Orange palace меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда.
Кунига икки маротаба машғулотлар уюштирилмоқда.

Сидедаги Emerhon palase меҳмонхонасига қарашли спорт мажмуасида 19 февраль куни илк машғулотлар ўтказилди. Унда йигирма уч нафар футболчи иштирок этди. Машғулотларни бош мураббий Юрий Лукин ва мураббий Акмал Холиқовлар олиб боришмоқда.

Куннинг биринчи ярмида асосий эътибор енгил югуриш, чигалёзди машғулотларига қаратилди. Сўнгра жамоа аъзолари икки таркибга бўлинган ҳолда ўзаро тўп сурдилар.

Анталия ўқув-машғулот йиғинида қатанашаётган жамоа аъзолари билан танишинг:

Дарвозабонлар — Артём Макосин, Эркин Жабборов.

Ҳимоячилар — Асқаржон Муҳиддинов, Файзулло Қамбаров, Азизбек Усмонов, Бобуржон Искандаров, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов.

Ярим ҳимоячилар — Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Алишер Саноев, Андрей Деркач, Ғайрат Жумаев, Жамшид Шоҳназаров, Руслан Санаев.

Ҳужумчилар — Алишер Холиқов, Вячеслав Шевченко, Алишер Азизов, Нодиржон Шахобиддинов, Бобур Маъмиров, Хуршид Йўлдошев, Баҳриддин Ваҳобов, Феруз Бобоқулов.

"Қизилқум"нинг моҳир ярим ҳимоячиси Шерали Жўраев эса маълум сабабларга кўра, ҳозирда жамоа билан бирга эмас. Бир неча кундан сўнг, Шералининг Анталияга етиб келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кончилар йиғин доирасидаги дастлабки ўртоқлик учрашувини 20 февраль куни ўтказади. Россия премьер лигаси вакили "Ростов" жамоасига қарши кечадиган мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 20.00 да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика