UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45МЮ Винисиус учун курашга қўшилди  2 22:36Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  130 22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2

"Қизилқум" жамоаси тиббий кўрикдан ўтмоқда Янгиликлар

"Қизилқум" жамоаси тиббий кўрикдан ўтмоқда

Хабарингиз бор, Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси биринчи давра учрашувларида 17 очко жамғариб, еттинчи поғонани банд этиб турибди.
Кончилар 22 июнь куни ёзги таътилга чиқишганди.
Режага кўра, жамоа аъзолари 2 июль куни Тошкентда тўпланишди. Юрий Лукин шогирдлари бугун пойтахтимиздаги "Футбол-мед" тиббий марказида кўрикдан ўтишмоқда.

Клуб матбуот хизматининг билдиришича, навоийликлар 4 июль куни Тошкент вилоятининг "Билдирсой" соғломлаштириш оромгоҳига йўл олади. Икки ҳафта давом этиши кутилаётган мазкур йиғинда асосий эътибор жамоа аъзоларининг жисмоний тикланишига қаратилади.

Сўнгра йиғин Тошкентда давом эттирилади. Айнан мазкур йиғин доирасида кончилар бир нечта ўртоқлик учрашувлари ташкил этишни режалаштиришган.

Давралар оралиғидаги танаффус чоғида таркибга хорижлик легионерлар келиб қўшилиши кутилмоқда. Жамоани эса ҳеч ким тарк этмайди. Аксинча, биринчи давра баҳсларида жароҳати туфайли аксарият учрашувларни ўтказиб юборган тажрибали дарвозабон Эркин Жабборов, ярим ҳимоячи Алишер Саноевлар яна жамоадошлари сафига келиб қўшилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика