UZ

Сўнгги янгиликлар

17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  0 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  2 16:24"Милан" Тео ўрнини "Реал" футболчиси билан тўлдирмоқчи  1 15:55"Футболни Саудия Арабистонига бой бердик". Блаттер ФИФАни танқид қилди  6 15:27Расман: "Барселона" швециялик вингер трансферини эълон қилди  1 15:00"Валенсия" ҳимоячиси "Арсенал"да — Here We Go!  1 14:34Швейцария юлдузи ҳам Саудия Арабистонига йўл олмоқда – музокаралар ижобий якунланди  0 14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  11 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  7 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  3 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  8

"Қизилқум": Украина, Грузия, Сербия, Бразилия ва суриялик легионерлар кўрикдан ўтишади Янгиликлар

"Қизилқум": Украина, Грузия, Сербия, Бразилия ва суриялик легионерлар кўрикдан ўтишади

Ўзбекистон XXIII миллий чемпионатини Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари ўн биринчи поғонада якунлади.
Бу натижа эса на футбол клуби раҳбариятини, на жамоа аъзоларини ва на мухлисларни қониқтиргани йўқ.

Шу боис, навоийликлар янги мавсумда ўз олдиларига катта мақсадларни қўйишмоқда. Режага кўра, 15 декабрь куни кончилар ўз қароргоҳларида йиғилдилар.

Машғулотларда ҳозирча асосан маҳаллий футболчилар иштирок этишмоқда.

“Қизилқум” футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамовнинг билдиришича, айни пайтда 30 нафардан зиёд маҳаллий футболчилар билан машғулотлар олиб борилмоқда. Жамоани фақатгина нукуслик Наврўзбек Алимов расман тарк этган. Унинг янги мавсумни “Пахтакор” жамоасида бошлаши аниқ бўлган.

“Қизилқум” жамоаси илк йиғинни Навоий шаҳрида олиб боради. Машғулотлар 29 декабрга қадар давом этиши режалаштирилган. Сўнгра, янги йил байрами муносабати билан бир ҳафталик кичик таътил эълон қилинади. Режага мувофиқ, байрамдан сўнг, Юрий Лукин шогирдлари 5 январдан навбатдаги босқич ўқув-машғулотларига киришадилар.

Навоийликлар 2015 йилнинг 7 январида Тошкентда “ФутболМед” спорт-саломатлик марказида тиббий кўрикдан ўтадилар.

Яна маълумот ўрнида шуни таъкидлаш керакки, “Қизилқум”нинг янги мавсумда юқори ўринлар учун курашиши кутилмоқда. Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлари селекция ишларига жиддий эътибор қаратишмоқда.

Январь ойида пойтахтимизда ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинларида Украина, Грузия, Сербия, Бразилия ва Суриядан ташриф буюрадиган легионер футболчиларнинг кўрикдан ўтиши кутиляпти. Шунингдек, “Қизилқум” жамоаси февраль ойида Туркияда икки ҳафталик ўқув-машғулоти уюштиришни мўлжаллашган. Йиғин давомида Европа клублари билан бешта ўртоқлик ўйини ўтказилиши белгиланган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика