UZ

Сўнгги янгиликлар

19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  6 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  2 18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  7 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  19 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1

“Қизилқум” – “Қўқон-1912”. Превью Янгиликлар

“Қизилқум” – “Қўқон-1912”. Превью

Суперлига 24-тур доирасида “Қўқон-1912” Навоийда “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга тушишади.

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг.

15-учрашув

Бугунга қадар бу жамоалар чемпионат доирасида 14 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг тўққизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 29-14, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 28 очко, “Қўқон-1912” эса 13 очко тўплаган.

“Қизилқум” майдонида ўтган барча учрашувлар:
08.03.2018 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  0:2
19.08.2017 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1
09.09.2016 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  1:1
09.05.2015 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:1
05.10.2003 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  5:1
16.03.2002 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:0
01.04.2000 «Қизилқум» – «Қўқон-1912»  3:2

Мавсумдаги тўртинчи ўйин
Ушбу жамоалар жорий мавсумда ўзаро тўртинчи ўйинни ўтказишади. Бунгача бўлиб ўтган учта баҳснинг иккитасида қўқонликлар бир хил 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ана шу ўйинларнинг бири 18 сентябрь куни Ўзбекистон Кубоги доирасида ўткакзилганидан яхши хабардорсиз.

Суперлига доирасидаги биринчи баҳсда "Қўқон-1912" сафарда “Қизилқум”ни 2:0 ҳисобида доғда қолдиришган. Қўқондаги учрашувда эса навоийликларнинг қўли баланд келган – 1:0.

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув 22 сентярь шанба куни “Ёшлар спорт мажмуаси” ўйингоҳида соат 20:00 да бошланади.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика