“Қизилқум” мухлислари Қаршига боради
30 сен 2017 00:21
Янгиликлар
“Қизилқум” мухлислари Қаршига боради
Олий лиганинг 23-турида “Қизилқум” футболчилари Қаршида “Насаф” меҳмони бўлишади.
Турнир жадвали пешқадамларидан бирига қарши кечадиган баҳсда “Қизилқум” мухлислари севимли жамоаларини бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватлашни мақсад қилишган.
Жамоамиз ашаддий ишқибозлари 30 сентябрь куни Навоий шаҳридаги Ёшлар спорт мажмуасида тўпланишади ва соат 12:00да енгил автомашиналарда Навоийдан Қаршига қараб йўлга чиқишади. Барча мухлисларни жамоамизни сафар ўйинида қўллаб-қувватлашга чақирамиз.
“Насаф”-“Қизилқум” учрашуви, 30 сентябрь, шанба куни Қаршидаги “Марказий” стадионида соат 18:00 да бошланади.
"Қизилқум" матбуот хизмати.Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар