UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  0 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  0 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  2 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  1 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  4 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  4 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  23 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45

"Қизилқум" мухлислари Гулистонга боришади Янгиликлар

"Қизилқум" мухлислари Гулистонга боришади

8 ноябрь куни Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лига жамоалари мавсумни якунлашади. Шу куни бўладиган 26-турнинг марказий ва ҳаяжонли учрашувларидан бири шубҳасиз Гулистон шаҳрида бўлиб ўтади.
Элитада ўз ўрнини сақлаб қолиш учун астойдил курашаётган «Гулистон» — «Қизилқум» жамоалари учрашувига каттаю кичик бирдек қизиқмоқда.
 
Иккинчи даврада ўз ўйинини топишга муваффақ бўлган “Қизилқум”нинг қўлга киритган ғалабаларида жамоа ишқибозларининг ҳам жуда катта ҳиссалари бор, албатта. Қийин ва оғир аҳволда ҳам минглаб мухлислар “Қизилқум”ни бир зум ҳам ёлғизлатиб қўйишгани йўқ. Айниқса, жамоа уй учрашувларини Навоийда ўтказа бошлагач, ишқибозларнинг стадионга ташрифи сезиларли даражада ортганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
 
Қолаверса, кейинги пайтларда “Қизилқум” жамоаси қошида иш бошлаган ишқибозлар клуби фаоллиги ҳам эътиборга лойиқ. Жумладан, иккинчи даврада Самарқанд ва Зоминда ўтказилган учрашувларда улар ўз жамоаларини қўллаб-қувватлашда фаолликларини намойиш этдилар.
 
Гулистонда бўладиган учрашувга ҳам Навоийдан уч юз нафардан зиёд мухлис ташриф буюриши кутилмоқда. “Қизилқум” футбол клуби раҳбарияти ва ҳомийлари жамоани стадионнинг ўзида бевосита қўллаб-қувватлашни истовчиларга ҳайрихоҳлик билдириб, улар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб беряпти. Жумладан, 8 ноябрь тонгида навоийлик мухлислар учун ажратилган махсус автобуслар Гулистон шаҳри томон йўл олади.
 
Умид қиламизки, юзлаб ишқибозларнинг олқиш ва ҳайқириқлари ниҳоятда муҳим учрашув давомида “Қизилқум” футболчилари учун чинакам куч ва далда вазифасини ўтаб беради. Мухлислар “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонадилар. ФАҚАТ ОЛҒА, “ҚИЗИЛҚУМ”!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика