UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Ўзбекистон – Уругвай. Таркиблар маълум  5 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   2 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  3 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  3 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  6 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1 12:36Ўзбекистон - Уругвай. Тахминий таркибимиз  25 12:30"Бунёдкор"нинг италиялик таҳлилчиси: "Каннаваро – ривожланиш учун улкан имконият"  2 12:11"Арсенал" собиқ футболчиси "Лутон Таун"ни бошқаради  0 11:43"Ал Аҳли" Педро трансфери борасида музокараларни бошлади  0 11:17Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи  0

“Қизилқум”: Миржалол Қосимовнинг голи ўринбосарларимизга ғалаба келтирди Янгиликлар

“Қизилқум”: Миржалол Қосимовнинг голи ўринбосарларимизга ғалаба келтирди

Бугун ўринбосарларимиз мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди.

Жиззахлик тенгқурларига қарши кечган баҳсда мезбонлар томонидан киритилган ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди.

Учрашувнинг 44-дақиқасида жамоамизнинг тезкор қарши ҳужумидан сўнг Самандар Шодмонов ўнг қанотдан тўпни рақиб жарима майдончасига узатади. Меҳмонлар ҳимоячиси эса кутилмаганда ўша вазиятда тўпни қўли билан қайтариб қолади. Учрашувни бошқариб бораётган қаршилик ҳакам Равшан Абдувоҳидов жиззахликлар дарвозасига 11-метрлик жарима тўпи белгилади. “Нуқта”га яқинлашган ярим ҳимоячимиз Миржалол Қосимов мўлжалда адашмади-1:0. Учрашув сўнгига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди ва ёш футболчиларимиз кичик ҳисобда ғолиб чиқишди.

Ёшлар лигаси, 6-тур.

“Қизилқум” – “Сўғдиёна” 1:0 (1:0)

Кармана. 152 томошабин.

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов,  Амаль Султонов, Жасур Рустамов, Акмал Давронов.

Назоратчи: Дмитрий Роман.

ЎзПФЛ вакили: Шерзод Ражабов.

Қизилқум”: 1. Элбек Раҳимқулов (91. Александр Замчалов, 46),5. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов, 8. Сардор Жаҳонов (23. Аҳлиддин Файзиев, 61), 9. Орзу Раззоқов (30. Мустафо Раҳматов,46), 10. Азизбек Усмонов (33. Жаҳонгир Ҳусанов, 46), 15. Фарруҳ Жўраев (95. Эсожон Фозилов, 80), 20. Беҳзод Мирзамуратов (94. Суҳробжон Ярашев, 70), 26. Саиджон Ҳаитов, 44. Самандар Шодмонов (80. Бобир Мамиров, 85), 93. Ҳусниддин Фазилддинов.

Сўғдиёна”: 1. Сарвар Каримов, 7. Саҳоб Рашидов, 8. Шахбоз Жўрабеков, 9. Достон Абдураҳмонов (22. Асилжон Орифов, 46), 13. Рустам Аъзамов, 14. Жасурбек Ўринов, 15. Нодир Қўйбоқов, 17. Улуғбек Худойбердиев (2. Омон-биик Халилов, 46), 19. Достон Орипов, 70. Дадажон Маматқулов, 90. Ғулом Ўрунов (10. Азизбек Мирзаев, 46).

Захира: 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев,.

Гол: Миржалол Қосимов (44).

Огоҳлантириш: С.Ярашев (72) - Ғ.Ўрунов (18), У.Худойбердиев (44)


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика