UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  11 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  12 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"Қизилқум": Мираброр Усмоновни табриклаймиз Янгиликлар

"Қизилқум": Мираброр Усмоновни табриклаймиз

Бугун Ўзбекистон футбол федерацияси ва Миллий Олимпия қўмитаси президенти Мираброр Усмоновнинг таваллуд айёми.
Кейинги йилларда мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан юртимизда жисмоний тарбия ва спорт, жумладан, миллионлар ўйини - футболни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳукуматимизнинг бу ғамхўрлигини ҳаётга татбиқ этишда эса Мираброр Зуфарович раҳбарлик қилаётган спорт ташкилотларининг беқиёс ўрни бор. Мустақил Ўзбекистон спортчиларининг халқаро майдонда эришаётган ютуқлари салмоғининг ортишида айнан ЎФФ ва МОҚ томонидан ишларнинг оқилона ташкил этилаётганлиги қўл келаётганлиги сир эмас.

Фурсатдан фойдаланиб, "Қизилқум" футбол клуби Мираброр Зуфаровични қутлуғ таваллуд кунлари билан самимий муборакбод этади. У кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий хотиржамлик тилайди. Мираброр Усмонов раҳбарлигида Ватанимиз спортчиларининг келгусида янада залворли ғалабаларни қўлга киритиб, юртимиз довруғига довруғ қўшишига ишонади.

"Қизилқум" футбол клуби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика