UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  3 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  0 08:04Флик кечаги дуранг ҳақида фикр билдирди  9 07:42КОНКАКАФ чемпионлар лигаси. Месси ва «Интер Майами» юришини ярим финалда тўхтади  11 07:00"Барселона" ва "Интер" ўртасидаги "оловли" ўйинда "Интер"ни дарвоза тўсини қутқарди, Мхитаряннинг голи эса ҳисобга олинмади  14 02:00ЕЧЛ. "Барселона" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида жанговар дуранг қайд этди. Барчаси бир ҳафтадан сўнг ҳал бўлади  324 01:40Холанд "Манчестер Сити" машғулотларига қайтди  0 01:20Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"  3 00:55Мирко Еличич: "Биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз"  4 00:23Сергей Лушан: "Асабий ўйин бўлди, анча вазиятларни голга айлантира олмадик"  2 00:05Сервер Жепаров: "Навбаҳор" билан ўйин ўзига ҳос ажиотажни юзага келтирди"  3 00:00Россия кубоги. "Зенит" ЦСКАни мағлубиятга учратди. Файзуллаев 68-дақиқада майдонга тушди  10 23:30Элит ОЧЛ. "Ал Насср" ва Роналду мусобақани тарк этди. "Кавасаки Фронтале" финалда!  98 22:45Сергей Лебедев: "Назаримда, бугунги ўйинда ёмон ҳаракат қилмадик"  6 22:35"Реал" ёзда Родригони сотиб юбориши мумкин  9

"Қизилқум": Майдондаги устунлик ҳисобда акс этмади Янгиликлар

"Қизилқум": Майдондаги устунлик ҳисобда акс этмади

Айни пайтда Анталияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттираётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди.
Кончиларнинг бу галги рақиби — Қозоғистон супер лигаси вакили "Қайсар" (Қизилўрда) футболчилари бўлди. Ўтган мавсумда ўз миллий чемпионатида бешинчи ўринни эгаллаган қизилўрдаликлар учун ҳам мазкур ўйин Туркиядаги учинчиси саналади. Бунгача улар "Ченоморец"(Одесса, Украина) ва "Кубан" (Краснодар, Россия) жамоалари билан куч синашган бўлса, уларнинг ҳар иккисида ҳам (1:3 ва 1:2) ҳисобларида мағлубиятга учрашган эди.

"Қайсар"ни икки йилдан бери ўзбекистонлик футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган мутахассис Дмитрий Огай бошқаради. У 1981-82 йилларда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Ўйин тафсилотларига қисқача тўхталсак, учрашувнинг биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди.  Аммо стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишда омад қизилўрдаликларга кулиб боқди. 21-дақиқада "Қайсар" вакиллари бурчакдан тўпни ўйинга киритдилар. Бу вазиятда қозоғистонлик ҳужумчи Елжас Атинбеков барчадан баланд сакраб, тўпни боши билан дарвоза тўрига жойлади — 0:1.

Шундан сўнг, кончилар барча эътиборни ҳужумга қаратишди. Жуда кўплаб голга тортадиган вазиятлар юзага келтирилди. Аммо аксарият қулай имкониятлардан фойдаланишда Юрий Лукин шогирдлари  бир мунча оқсашди. Жумладан, 34-дақиқада Андрей Деркач ҳужумчи Вячеслав Шевченкони дарвозабон билан бирга бир вазиятга олиб чиқди. Афсуски, ҳал қилувчи паллада Славага совуққонлик етишмади.

Танаффусдан сўнг, ташаббус тўлиқ "Қизилқум" футболчилари томонида бўлди. Гарчи, ўйин кучли ёмғир остида ўтган бўлса-да, бу майдондаги шиддатни сусайтира олмади. Иккинчи бўлимда кончилар таркибида амалга оширилган ўзгаришлар ўйин суръатини оширди. Андрей Деркач ва Алишер Саноевларнинг кучли зарбалари йўлига "Қайсар" дарвозаси устуни тўғаноқ бўлди. 76-дақиқада Феруз Бобоқулов жарима майдончаси ичкарисида қулай вазиятни йўққа чиқарди.

Қисқача айтганда, "Қизилқум" жамоаси "Қайсар"га қарши баҳсда аввалги икки учрашувга нисбатан бир мунча чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этди.  Бироқ майдондаги устунлик якуний ҳисобда ўз аксини топмади, холос.

"Қизилқум" жамоаси мураббийлар штаби учрашувда қуйидаги таркибни майдонга туширди:

Артём Макосин, Файзулла Қамбаров, Акмал Рустамов, Азизбек Усмонов, Миржалол Қурбонов, Алишер Саноев, Андрей Деркач, Фарруҳ Ҳайдаров, Вячеслав Шевченко, Баҳриддин Ваҳобов, Алишер Холиқов.

Захирадан  майдонга тушганлар: Феруз Бобоқулов, Бобиржон Искандаров, Руслан Санаев,  Сарваржон Холматов, Ғайрат Жумаев.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" футболчилари навбатдаги назорат учрашувини 25 февралда ўтказади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика