UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Де Дзерби "Тоттенхэм"да ишлашга тайёр, агар...  0 08:52Мбаппе: "Реал"нинг ҳар бир ўйинида майдонга тушишни хоҳлайман. ЖЧ-2026 туфайли ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасман"  1 08:25Левандовски "Барселона"даги келажаги ҳақида гапирди  0 07:56"Реал" Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича фаол иш олиб бормоқда — Романо  0 07:30Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 00:31"МЮ чемпионлик учун курашарди!" — Майкл Оуэн Кэррикнинг ишига юқори баҳо берди  3 23:55"Бир вақтнинг ўзида "Атлетико"ни ҳам бошқараман!" — Клопп "Реал" ҳақидаги миш-мишларга кескин жавоб берди  4 23:25Гвардиола Европанинг энг кучли уч жамоасини айтди: "Арсенал" ҳам рўйхатда!  6 22:36"Бу қизил эмас!" — Машҳур ҳакам Вальверденинг четлатилишига қарши чиқди  5 22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  3 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  13 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  1

"Қизилқум" катта ўзгаришлар остонасида Янгиликлар

"Қизилқум" катта ўзгаришлар остонасида

Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси катта ўзгаришлар остонасида турибди.
Йиғинни Тошкент вилоятининг Қизилтоғ шаҳарчасида олиб борган жамоа кеча “Навбаҳор” билан ўртоқлик баҳсида майдонга тушди (0:0).

Айтиш керакки, мазкур ўйинда, “Қизилқум” сафида кўплаб янги футболчилар ҳаракат қилди. Аниқроғи, биринчи лиганинг иккинчи босқич ўйинларига жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Навоийнинг “Зарафшон-ПФК” жамоасида шуғулланаётган 10дан ортиқ футболчилар “Қизилқум” йиғинига ёппасига кўчиб ўтишди. Буни биринчи бўлимда ҳаракат қилган ўйинчилар таркибидан ҳам билиб олишингиз мумкин.

Биринчи бўлимда тўп сурган футболчилар: Артём Макосин, Акмал Холиқов, Азиз Усмонов, Акмал Рустамов, Зафар Тўраев, Бобур Искандаров, Шерзод Файзуллаев, Жамшид Шохназаров, Руслан Санаев, Ҳуршид Юлдашев, Жалил Кимсанов.
Иккинчи бўлимда тўп сурган футбочилар: Эркин Жабборов, Фарруҳ Ҳайдаров, Жалил Кимсанов (Суннатилло Тошпўлатов), Файзулла Қамбаров, Даурен Эшбоев, Исроил Эргашев, Сарвар Холматов, Элдор Бойматов, Собир Усмонхўжаев, Наврўз Алимов.

Мазкур учрашувда ҳисоб очилмади ва томонлар ўзаро дурангга имзо чеқди.

Дарвоқе, юқорида айтиб ўтганимиздек, “Қизилқум” катта ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Хусусан бош мураббий Рустам Забировнинг келгуси тақдири ҳам сўроқ остида. Сабаби катта эхтимол билан клуб мураббийлар штаби янгиланадиган бўлиб турибди. Лекин бу ҳозирча клуб расмийлари томонидан расман тасдиқланмади. Олинган маълумотларга қараганда, бугун-эрта раҳбарият қарорини айтади.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика