UZ

Сўнгги янгиликлар

10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  0 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  3 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  3 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  4 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  5 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  20 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  8 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0

"Қизилқум": Иккинчи босқич машғулотлари бошланди, таркибда янгилар бор Янгиликлар

"Қизилқум": Иккинчи босқич машғулотлари бошланди, таркибда янгилар бор

Кутилганидек, “Қизилқум” жамоаси аъзолари 5 январь куни Навоий шаҳрида йиғилдилар.
Режага кўра, кончиларнинг мазкур ўқув-машғулот йиғини 25 январга қадар давом этади.

Ҳозирда бош мураббий Юрий Лукин қўл остида ўттизга яқин футболчи машғулотларда иштирок этмоқда. Янгиликлар хусусида тўхталадиган бўлсак, йиғинга Александр Антипов (“Спартак” Бухоро), Никита Свиридов (“Динамо” Самарқанд), Руслан Вагапов (“Металлург”), Шерали Жўраев (“Олмалиқ”) каби ўйинчилар таклиф қилинган.

Ўтган йилги кончилар таркибини фақат ижара асосида тўп сурган футболчилар тарк этишган, холос. Иккинчи даврада Жиззахнинг “Сўғдиёна” футбол клубидан келиб қўшилган ҳужумчи Хуршиджон Йўлдошев ҳам машғулотларда қатнашмоқда.

Моҳир ҳужумчи Владимир Шишелов (“Металлург” Новокузнецк, Россия) 8 январь тонггида юртимизга етиб келиши кутилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда жамоа мураббийлар штаби ўтган мавсумни бошқа жамоаларда ўтказган бир қатор тажрибали футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Уларнинг кимлар эканлиги яқин кунларда маълум бўлади.

Режага кўра, “Қизилқум” футбол клуби мураббийлар штаби ва жамоа аъзолари 8 январь куни пойтахтимизга сафар қилади. 9 январда эса Чиғатойдаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтадилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика