“Қизилқум” футболчилари тест синовларидан ўтишди
18 фев 2018 02:10
Янгиликлар
“Қизилқум” футболчилари тест синовларидан ўтишди
Янги мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган “Қизилқум” футболчилари куни кеча Суперлига жамоалари олдига қўйилган асосий талаблардан бири – жисмоний тайёргарликни аниқловчи тест синовларидан ўтишди.
Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигида тўртта йўналиш бўйича футболчиларнинг ҳолатини назоратдан ўтказишди. 30 метрга югуриш, турган жойдан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда "Yo-Yo" тест машқларини футболчилар амалда синаб кўришди.
Тест-синовлари якунлари ЎФА методик марказида таҳлил этилгач, маълум қилинади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар