UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  1 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   0 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  5 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  2 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   4 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  0 06:40Қирол кубоги. "Ал Насср" - "Ал Ҳалиж" 3:1  4 06:30 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Боруссия Д" - ПСЖ 1:0   0 02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  31 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  11 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  3 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  2 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3

"Қизилқум": Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда Янгиликлар

"Қизилқум": Дастлабки йиғин Навоийда ўтказилмоқда

Ўзбекистон XXII миллий чемпионати олий лигасида ўз мавқеини сақлаб қолган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсумда ўз олдига жиддий мақсадларни қўймоқда.
Қишки таътилни якунлаган кончилар 20 декабрдан машғулотларга киришди. Жамоа аъзолари Юрий Лукин бош мураббийлигида илк йиғинни 30 декабрга қадар ўз қароргоҳларида ташкил этишни режалаштиришган.
 
Айни пайтда Навоийдаги “Сўғдиёна” стадионида уюштирилаётган машғулотларда йигирма беш нафар футболчи иштирок этяпти. Унда асосан ўйинчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилмоқда.
 
Таркибда ўзгаришлар хусусида шуни айтиш мумкинки, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида “Олмалиқ”, “Сўғдиёна”, “Насаф” футбол клубларидан таклиф қилинган ва ижара асосида тўп сурган барча футболчилар ўз жамоалари ихтиёрига қайтиб кетишган.
 
“Қизилқум” футбол клуби бош директори Ҳамид Актамовнинг билдиришича, янги мавсумда навоийликларнинг муносиб иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилади. Жумладан, ҳозирда бир қатор тажрибали ва етакчи футболчилар билан музокаралар олиб бориляпти. Уларнинг номи клуб билан расман шартнома тузилгач, маълум қилинади. Аммо, шуни таъкидлаш мумкинки, мўлжалдаги футболчилар ўтган мавсумда “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Насаф”, “Металлург” жамоаларида тўп тепган. Бундан ташқари, мамлакатимиз мухлисларига яхши таниш бўлган ва Навоий футболи мактаби тарбияланувчиси, ҳужумчи Владимир Шишеловнинг ҳам “Қизилқум” таркибига қўшилиши кутилмоқда.
 
Айни чоғда машғулотларда иштирок этаётган футболчиларни асосан маҳаллий ўйинчилар ташкил этади. Янгиларнинг эса Янги йил байрамидан сўнг, аниқроғи, 5 январдан Навоий шаҳрида давом эттириладиган навбатдаги босқич ўқув-машғулот йиғинига келиб қўшилиши кутилмоқда.
 
Яна шуни эслатиб ўтиш керакки, вилоят ҳокимлиги ва клуб бош муассиси — НКМК томонидан “Қизилқум” жамоаси учун йил якуни ҳамда Янги йил шарафига байрам дастурхони уюштиришни мўлжаллаган. Тантанали тадбир 22 декабрь куни Навоий шаҳрида ўтказилади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика