UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар Янгиликлар

"Қизилқум" - "Бунёдкор" ўйинидан кейинги қизиқарли фактлар

Кеча Ўзбекистон Суперлигасида 14-тур ўйинлари старт олди.

1."Қизилқум" Суперлигада қаторасига 6 ўйиндан бери "Бунёдкор"га ютқазмади (5 ғалаба, 1 дуранг). Бундай воқеа охирги марта 2021 йилги мавсумда рўй берганди.

2."Бунёдкор" Миржалол Қосимов давридан буён (2018 йил) сафарда "Қизилқум" устидан ғалаба қозона олмай келмоқда.




3.Шу мавсум 1-турда "Бунёдкор" дарвозасига тўп киритиб, битта голли узатмани амалга оширган Шаҳбоз Жўрабеков кеча "қалдирғочлар" либосида "Қизилқум"га қарши майдонга тушди.

4."Қизилқум" Суперлига доирасидаги қаторасига 3-ўйинда гол ўтказиб юбормади. Навоий клуби охирги марта 2022 йилнинг баҳорида шундай натижа қайд этган эди.

"Навбаҳор" (0:0)
ОКМК (1:0)
"Бунёдкор" (1:0)




5."Бунёдкор" бир мавсумда икки бор "Қизилқум"га имкониятни бой бериб қўйди. Бунақаси чемпионат тарихида иккинчи марта содир бўлди (2022 йилдан кейин).

6.Кечаги ўйинда ягона гол муаллифи бўлган Муҳаммадали Ғиёсов ўтган йилда "Бунёдкор"га қарши Тошкентдаги ўйинда битта гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган эди.

7."Бунёдкор" Суперлигада кетма-кет олтинчи учрашувда ғалаба қозона олмади (2 та дуранг ва 4 та мағлубият). "Қалдирғочлар" бу мавсумдаги ҳозирча ягона ва охирги ғалабасини 8-турда (21 май куни) "Локомотив"га қарши баҳсда қўлга киритишган эди.


Қизилқум

Муҳаммадали Ғиёсов - 57'

Суперлига. 14-тур

02/08/2024, 19:45

0
:
1
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
57'  Муҳаммадали Ғиёсов
57'  Гиорги Кухианидзе
74'  Азизбек Усмонов
78'  Гиорги Кухианидзе (Шаҳзод Раҳматуллаев)
90'  Муҳаммадали Ғиёсов (Илҳом Ваҳобов)
90'  Акаки Шулая (Даврон Анваров)
62'  Андрия Филипович (Темурхўжа Абдухолиқов)
62'  Аҳмадилло Муқумжонов (Усмонали Исмоналиев)
62'  Шаҳбоз Жўрабеков (Нажмиддин Нормуродов)
68'  Фране Чирьяк (Расул Йўлдошев)
68'  Луис Качорри (Миржаҳон Мираҳмадов)

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика