"Қизил иблислар"нинг икки ҳужумчиси Манчестер дербисини ўтказиб юбориши мумкин
29 сен 2022 19:50
Янгиликлар
"Қизил иблислар"нинг икки ҳужумчиси Манчестер дербисини ўтказиб юбориши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчилари Маркус Рэшфорд ва Антони Марсьяль 2 октябрь куни "Манчестер Сити"га қарши АПЛнинг 9-тур учрашувини жароҳатлари сабабли ўтказиб юбориши мумкин.
Манбанинг хабарига кўра, жорий ҳафтада иккала футболчи ҳам жароҳатлари сабаб манкунианликларнинг умумий гуруҳида машғулот ўтказмаган, шу боис уларнинг бўлажак ўйиндаги иштироки сўроқ остида қолмоқда.
Олдинроқ "Манчестер Сити"га қарши ўйинни "қизил иблислар" ҳимоячиси Харри Магуайр ҳам ўтказиб юбориши ҳақида хабарлар тарқалганди.
24 ёшли Рэшфорд жорий мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли Марсьяль ҳисобида эса бир учрашувда бир голли узатма мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" ўйини 2 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар