UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  1 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  10 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  37 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

"Қизил иблислар" бу сафар кимга тўртта гол уради? (Превью) Янгиликлар

"Қизил иблислар" бу сафар кимга тўртта гол уради? (Превью)

Бугун АПЛда 3-турга старт берилади. Championat.asia сайти ходими Толибжон Қосимовдан Премьер-лига ўйинларига бағишланган превьюларни ўқишда давом этинг.


Дастлабки иккита тур бизга ажойиб қарама-қаршиликларни тақдим этиб берди. Бу тур ҳам голларга бой ва қизиқарли ўтишини кутиб қоламиз. Қуйида бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз. Ушбу превью чиққан вақтда "Борнмут" – "Манчестер Сити" ўйини бошланиб бўлиши сабаб бу баҳсга тўхталиб ўтирмадик.

АПЛ, 3-тур
"Кристал Пэлас" – "Суонси"
26.08.2017, 19:00
"Селхерст Парк"
Бош ҳакам:
Андре Марринер (Бирмингем)

Голландиялик Франк Де Бурнинг Англиядаги мураббийлик фаолияти муваффақиятсиз бошланди. "Кристал Пэлас" дастлабки икки турда гол ура олмай мағлуб бўлди. Бир қарашда "бургутлар"нинг таркиби яхшидек, аммо ҳимоядаги муаммолар бартараф этилмаган. Жамоа мавсумга тайёр ҳолда етиб кела олмагани кўриниб қолди.

"Суонси" жуда катта йўқотишга учради. Жамоанинг асосий етакчиси Гулфи Сигурдссон "Эвертон"га ўтиб кетди. Бу ўйинга сезиларли таъсир қилиши тайин. Қийин пайтда индивидуал ҳаракатлари эвазига ёрдамга келадиган исланднинг ўрнини боса оладиган ўйинчи айни пайтда Уэльс клубида йўқ.

Қизиқ:

- Бу жамоаларнинг ўтган мавсумдаги иккита ўйинида мухлислар жами 12та гол кўришган. 2016-2017 йилги мавсумдаги энг сермаҳсул жуфтлик;
- Франк де Бур "Кристал Пэлас" бош мураббийи сифатида дастлабки иккита ўйинда енгилди. Шу кунга қадар фақат германиялик Мартин Йол ўзининг биринчи учта ўйинида мағлуб бўлган (тўртинчисида ғалаба қозонган).



"Хаддерсфилд" – "Саутгемптон"
26.08.2017, 19:00
"Гэлфарм"
Бош ҳакам:
Стюарт Атвелл (Нунатон)

АПЛ дебютанти ҳисобланган "Хаддерсфилд" мавсумни фантастик бошлади. 2 ўйин, 2 ғалаба, тўплар нибати - 4:0. Ҳозирча фақат МЮ бундан яхшироқ кўрсаткичга эга. Дебютантнинг ҳимояси ёмон кўринмаяпти.

"Саутгемптон" олдинги иккита ўйинда 4 очко жамғарди ва бу улар учун яхши натижа. Лекин, мавсумни аъло кайфиятда бошлаган дебютантга қарши сафарда тўп тепиш осон бўлмаслиги аниқ.

Қизиқ:

- "Хаддерсфилд" мавсумни иккита ғалаба билан бошлади. "Болтон" 2001-2002 йилда мавсумни учта ғалаба билан бошлаган сўнгги дебютант бўлган эди;
- "Хаддерсфилд" олдинги иккита турда ҳам дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. "Чарльтон" 1998-1999 йилда мавсумни учта ўйинни нолга ўйнаб бошлаган сўнгги дебютант бўлган эди;
- "Саутгемптон" 2017 йилда уйдан кўра (11 ўйинда 3 ғалаба) сафарда (10та баҳсда 4 ғалаба) кўпроқ ғалабани қўлга киритган.



"Ньюкасл" – "Вест Хэм"
26.08.2017, 19:00
"Сент-Жеймс Парк"
Бош ҳакам:
Нил Суорбрик (Ланкашир)

"Ньюкасл" мавсумни бошини барбод қилди. Бенитес шогирдлари иккита ўйинда битта ҳам гол урмай мағлуб бўлишди. Бундан ташқари, Лига кубогида "Ноттингем Форест"га ютқазиб (2:3) мусобақадан чиқиб кетишди. Ёзда бир қарашда етарлича трансферларни амалга оширган "Ньюкасл" ўзи ўнглаб олиши керак. Ўз майдонида қўлга киритиладиган ғалаба ўйинчиларга бироз бўлсада ишончни қайтаради.

"Вест Хэм" кетма-кет учинчи ўйинни ҳам сафарда ўтказишади. Лекин, бу нарса уларга ўзини оқлаш имконини бермайди. Ёзда Жо Харт, Арнаутович, Чичарито каби ишончли ва кучли футболчиларни қўшиб олган "боғаурарлар"нинг иккита мағлубиятини кўпчилик кутмаган эди. Жамоа мухлисларини қувонтирадиган ягона жиҳат асосий снайпер Хавьер Эрнандес ўтган турда иккита гол ургани бўлиши мумкин. Мексикалик ҳужумчи голларни ҳисобини очиб олди, буёғига уни давом эттириши турган гап.

Қизиқ:

- "Ньюкасл" клуби "Вест Хэм"га қарши охирги 13та АПЛ ўйинида бор йўғи бир маротаба мағлуб бўлган (7 ғалаба, 5 дуранг, 1 мағлубият);
- Чичарито "Ньюкасл"га қарши Премьер-лигада асосий таркибда тушган охирги тўрт ўйинида учта гол урган.



"Уотфорд" – "Брайтон"
26.08.2017, 19:00
"Викариж Роуд"
Бош ҳакам:
Грэм Скотт (Оксфордшир)

Қизиқ:

- "Уотфорд"нинг иккита ўйиндаги бешта голига бешта ўйинчи муаллифлик қилди (Стефано Окака, Абдулайе Доукур, Мигель Бритос, Ришарлисон, Этьен Капу);
- "Уотфрд" ҳужумчиси Андре Грей "Брайтон"га қарши олдинги тўртта лига ўйинининг барчасида гол урган;
- "Брайтон" жамоаси "Викариж Роуд"даги охирги 7 ўйинида тўртта гол урган, голларнинг ҳаммаси танаффусдан кейин киритилган.



"Манчестер Юнайтед" – "Лестер"
26.08.2017, 21:30
"Олд Траффорд"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд)

"Манчестер Юнайтед" мавсумни дахшатли бошлади. Иккита ўйинда "Вест Хэм" ва "Суонси" устидан бир хил 4:0 ҳисобидаги ғалаба ва жамоа ишонч билан пешқадам бўлиб турибди. 2 кун олдин клуб Златан Ибрагимович билан янги шартнома имзолади, Ибра қишда сафга қайтиши кутилмоқда. Бу айни ўйинлар қизиган пайт бўлади ва бу жиҳат Моурга марказий ҳужумда ротация қилиш имконини беради. Биринчи турга бағишланган превьюда МЮ бу мавсум чемпионлик учун жиддий курашишини тахмин қилган эдик, кўриб турганингиздек "қизил иблислар" чемпионатни кутилганидан ҳам яхшироқ бошлашди.

Мамлакатнингг икки йил олдинги чемпионлари мавсумни "Арсенал"га қарши ёрқин ва очиқ ўйин билан бошлашди. Шунга қарамай, "тўпчилар"дан енгилган "тулкилар" ўтган турда "Брайтон"ни таслим этди. Лекин, МЮнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак Шекспир шогирдлари "Олд Траффорд"дан очко олиб қайтишлари даргумон.



Қизиқ:

- "Манчестер Юнайтед" жамоаси "Лестер"га қарши 22та АПЛ ўйинидан фақат иккитасида мағлуб бўлган, улардан бири 1998 йилнинг январида содир бўлган (0:1);
- Генрих Мхитарян Премьер-лигада бу йил тўртта голли пас беришга улгурди. Арманистонлик футболчи бугун кетма-кет учта ўйинда иккитадан голли пас берган тарихдаги биринчи футболчига айланиши мумкин.

Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика