UZ

Сўнгги янгиликлар

13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10

Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?! Янгиликлар

Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!

Ҳа, айнан шундай.

2013 йил "Ред Булл Зальцбург" тўпурари Жонатан Сориано учун эсда қоларли бўлган.

Гап шундаки, навбатдаги шанбада "Ред Булл"нинг "Вольфсбергер" жамоасига қарши ўйини бор эди. Шу куни жамоа ҳужумчиси Жонатан Сорианонинг аёли Кристина Сабатер учинчи фарзандни дунёга келтирди. Янги туғилган қизалоққа кейинчалик Абрил дея исм қўйишган.

Жонатан эса қизалоғининг туғилиши сабаб "Вольфсбергер"га қарши беллашувнинг 1-бўлимига улгурмайди. Аммо, у 2-бўлимга етиб боради ва захирадан майдонга тушади. Биринчи бўлимдан кейин учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилаётган эди. Қувончи ичига сиғмаётган ота эса захирадан тушиб рақиб дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олади ва жамоаси 6:2 ҳисобида ғалаба қозонади.

Кейинчалик у шундай деган: "Бу мен учун унутилмас кун. Майдонга тушиб футбол ўйнаш имкони ва учта гол... Буни яқин орада унутмасам керак".

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика