UZ

Сўнгги янгиликлар

18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   2 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  8 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  12 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  6 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0

Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи Стефан Таркович: "Плей-офф босқичига йўл олишни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи Стефан Таркович: "Плей-офф босқичига йўл олишни мақсад қилганмиз"

Осиё кубоги "F" гуруҳининг биринчи туридан ўрин олган Таиланд ва Қирғиз Республикаси ўртасидаги ўйиндан олдин Қирғиз Республикаси бош мураббийи Стефан Таркович ва жамоа сардори Тамирлан Қўзибоев матбуот анжуманида қатнашишди.

- Бош мураббийнинг биринчи ўйин ва бутун мусобақа ҳақидаги фикри қандай?

- Осиё кубогидек катта турнирнинг бир қисми бўлиш биз учун шараф. Қатар мамлакати бир йил олдин Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганди. Биз ўзимизнинг энг яхши футболимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 40 кунга яқин бор кучимиз билан бу мусобақага тайёрландик. Энди ўз кучимизни майдонда кўрсатиш вақти келди.

- Тамирлан Қўзибоев, сизнинг мусобақадан олдинги фикрларингиз қандай?

- Эртанги ўйинга аъло даражада тайёрландик. Биз энг яхши ўйинимизни ўтказишга умид қиламиз. Мураббий айтганидек, тайёргарлик жараёни пухта ўтди.

- Жаноб мураббий, Осиё кубогига тайёргарлик босқичидан ва ўртоқлик учрашувларидан қанчалик қониқдингиз?

- Ҳа, тайёргарлик яхши бўлди. Жуда кўп машғулотлар, тўртта назорат учрашуви ва ҳаказо. Бу даврда футболчиларим бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Мен улар тайёр эканликларига 100% аминман. Энг яхши сифатларимизни намойиш этамиз. 

- Тамирлан, сен бир неча йиллар Гонгконгда фаолият олиб боргансан. Жамоадошларинг орасида ҳам чет элда ўйнаган футболчилар бор. Сизлар тўплаган бу тажриба Осиё кубогига тайёрланиш пайтида қанчалик ёрдам берди? Гонгконг терма жамоасидаги клубдошларинг билан пдей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келиш ҳақида ўйлаб кўрдингми?

- Гонгконг терма жамоаси дарвозабони билан Таиланд билан қандай ўйнашимиз кераклиги ҳақида суҳбатлашдим. У менга баъзи маслаҳатлар берди. Эртага бу нарса бизга ёрдам беради деб ўйлайман.

- Жаноб мураббий, гуруҳдаги рақиблар ҳақида нималар дея оласиз?

- Бу қийин гуруҳ эканини барчамиз биламиз. Ўмонга қарши ЖЧ саралашидан ўйнадик, ундан олдин CAFA Кубогида ўзаро тўқнаш келгандик. Улар биз учун одатий рақибга айланиб қолишди. Саудия Арабистони эса алоҳида мавзу. Жаҳон чемпионатида улар нима қилишганини ҳамма кўрди. Умуман, ҳозирда Саудия Арабистонида футбол бошқа даражага кўтарилди. Барча рақиблар қийин, аммо биз бу ерга ўз ўйинимизни кўрсатиш учун келганмиз. Қирғиз Республикаси футболи ўсиб бораётганини бутун Осиёга кўрсатишимиз керак. Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда айтаманки, биз плей-офф босқичига йўл олишни мақсад қилганмиз.

- Тамирлан, сиз олдинги Осиё кубогида ҳам иштирок этгансиз. Сиздаги бу тажриба ушбу Осиё кубогида қандай ёрдам бериши мумкин?

- Олдинги Осиё кубоги Қирғиз Республикаси учун тарихдаги биринчиси эди. Ўтган сафар мусобақа жуда асабий ўтганди. Ҳозир эса бизда тажриба бор. Мен каттароқ бўлдим, ҳозир барчаси осонроқ. Умид қиламанки, бу сафарги мусобақа омадли бўлади.

- Тамирлан, жамоадаги атмосфера қандай? Таиландга қарши ўйиндан нималар кутяпсиз?

- Жамоадаги атмосфера жуда яхши. 40 кун тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа, яхши натижа қайд этамиз.

- Эртанги ўйинда ғалаба қозониш шарт деб ҳисоблайсизларми? Чунки рақиб ФИФА рейтингида сизга яқин жойлашган...

- Осиё кубогида осон ўйин йўқ. Ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Нима кутаётганимга келсак, албатта, биз кейинги босқичга чиқишни мақсад қилганмиз. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика