UZ

Сўнгги янгиликлар

15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  2 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  2 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  7 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  51 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  7

Қатарлик журналист: "Эрон ва Қатар терма жамоалари мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. Ҳозирги кундаги Қатар таркиби Ўзбекистонникидан кучлироқ" Янгиликлар

Қатарлик журналист: "Эрон ва Қатар терма жамоалари мундиалга тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритишади. Ҳозирги кундаги Қатар таркиби Ўзбекистонникидан кучлироқ"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг қатарлик спорт журналисти Али Салат амалдаги Осиё чемпиони Қатар терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

"Турли хил терма жамоалар бир гуруҳдан жой олди. Қизиқарли ўйинлар гувоҳи бўлишимиз аниқ. Ҳар бир жамоа ўз уйида максимал очко тўплашга ҳаракат қилади. Эрон, Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари Қатар учун бош оғриқ вазифасини бажариб беради. Айниқса сафардаги ўйинларда, лекин терма жамоамиз барчани рақибларни мағлуб эта олишига ишонаман. Қатар биринчи ўринни эгаллаши ҳам мумкин. Осиё кубогидаги ғалабадан сўнг кайфият янада кўтарилган. Акром Афиф ва бош мураббийимиз Маркес Лопесларнинг фикрлари бўйича жамоада барчаси аъло даражада. Гуруҳда учта асосий рақиб: Эрон, Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари деб ўйлайман, лекин энг мураккаб рақиб Ўзбекистон. Осиё кубогидаги асабий ўйин барчанинг ёдида. Эрон ва Қатар жамоалари тўғридан-тўғри мундиалга йўлланмани қўлга киритса керак. Қатарнинг таркиби Ўзбекистондан кучлироқ ва шу сабабли Лопес жамоаси Жаҳон чемпионатига биринчилардан бўлиб йўл олади. Ўзаро ўйинлардаги статистика эса Ўзбекистон томонида. Сизнинг терма жамоангиз биз учун ҳар доим ноқулай рақиб бўлган, аммо сўнги учрашувда ушбу нохуш анъанага чек қўйдик. Фақатгина Ўзбекистонга қарши кечадиган сафар учрашуви мени хавотирга солмоқда" - дея фикр билдирди қатарлик таниқли спорт журналисти Али Салат



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика