UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  2 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  9 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  24 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  39

Қатар термаси бош мураббийи: "Акром Афиф Эрон ҳимоясига қандай муаммо туғдиришни яхши биларди" Янгиликлар

Қатар термаси бош мураббийи: "Акром Афиф Эрон ҳимоясига қандай муаммо туғдиришни яхши биларди"

Осиё кубогининг иккинчи ярим финал ўйинида Эронни мағлубиятга учратган Қатар терма жамоаси бош мураббийи Маркес Лопес ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Акром Афиф матбуот анжуманида қатнашишди.

- Акром Афифнинг ғалаба ҳақидаги фикри қандай?

- Осон ўйин бўлмади. Бугун ғалабага биз муносиб эдик. Энг муҳим ўйин энди бўлади. Бизни фантастик тарзда қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат.

Маркес Лопес, ғалаба ҳақида фикр билдирсангиз...

Мен бахтлиман. Ўйинчилар учун ҳам хурсандман. Биз жуда катта синовдан ажойиб тарзда ўтдик. Қатарлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Энди бизда фақатгина финал ўйини қолди. Амалдаги чемпион сифатида ўз титулимизни муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламиз.

Жамоани қабул қилганингизга икки ойгина бўлди. Бундай қисқа муддат ичида жамоага ўз фалсафангизни сингдириш қийин бўлмадими?

Ҳа, терма жамоага яқинда келдим, аммо мен анчадан бери Қатарда фаолият олиб бораман. Миллий жамоадаги деярли барча футболчини жуда яхши биламан. Ўйинчилар менинг ғояларимга тўлиқ ишонишди ва топшириқларимни аъло даражада бажаришди. Ҳаммаси шу. Бугун бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ҳозирги пайт олдимизда турган ягона вазифа бу финал ўйинида ғалаба қозониш. Бугун ғалабани нишонлаб, эртадан финал ҳақида ўйлаймиз.

Акром, Осиё кубоги Қатар мезбонлик қилаётган иккинчи катта турнир. Бир йил олдин Жаҳон чемпионатида қатнашдингиз. Мундиалдаги иштирок унчалик ҳам қониқарли чиқмади. Осиё кубогида Жаҳон чемпионатида орттирилган тажриба қанчалик қўл келмоқда?

Ҳар бир мусобақадан кўп нарса ўрганамиз. Жаҳон чемпионати биз учун биринчи мундиаль эди. Ўшанда жамоа сифатида анча қийналгандик. Бу сафарги Осиё кубоги ўз уйимизда ўтаётган иккинчи турнир. Биз бу гал ҳам кўп нарса ўрганмоқдамиз. Умуман олганда, ҳар бир турнирдан янги сабоқ оламиз.

Жаноб мураббий, финал ўйинида Иорданияга қарши қандай тактикада ҳаракат қиласиз?

Финалда нима қилишни ҳали билмайман. Эртадан финалга тайёрланамиз. Бугун эса Эрон устидан қозонилган ғалабани нишонлаймиз.

- Жаноб Лопес, Қатар термасини бошқараётганингизга кўп бўлмади. Жамоа бугун финалга чиқди. Сиз Қатар термасига тўлиқлигича ўз ғояларимни сингдирдим деб ҳисоблайсизми ёки Карлуш Кейруш қилган ишларни давом эттиряпсизми?

Кейрушга бўлган ҳурматим баланд. Мендан олдинги мураббийлар терма жамоада яхши фаолият олиб боришган. Декабрда терма жамоани қабул қилиб олдим. Ўз қарашларимни олдинга сурганим аниқ, лекин термадаги ҳамма нарсани ўзгартирдим дея олмайман. Кейрушга барча қилган меҳнати учун миннатдорчилик билдираман.

- Эрон терма жамоаси ҳимоясидаги муаммолар ҳақида Ғаланоидан ҳам сўрадик. Сизга ҳам шу саволни бермоқчимиз. Эрон термасининг ҳимояси ҳақида фикрингиз қандай?

Бугунги режамизга кўра, ҳужумда ўта тезкор ҳаракат қилишимиз керак эди. Олдинги чизиғимизда тўртта тезкор ўйинчи ҳаракат қилди. Улардан энг хавфлиси Акром Афиф. У Эрон ҳимоясига қандай муаммо туғдиришни яхши биларди. Бундай режалар баъзида яхши ишлайди, баъзида эса умуман фойда бермайди. Бугун омадимиз келиб, барчаси биз ўйлаган тарзда кечди.

Рейтинг: +2   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика