

СПОРТ ТВ раҳбарияти Индонезияда олиб борган музокара натижасида Осиё ўйинлари трансляция ҳуқуқи қўлга киритилди.
Натижада, Осиё ўйинлари СПОРТ ТВда тўлиқ трансляқия қилинади. Хусусан, бир оздан сўнг бошланадиган Қатар – Ўзбекистон ўртасидаги баҳс СПОРТ ТВда тўғридан-тўғри намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар трансляция билан боғлиқ келишувга эришилмагани туфайли биринчи турда Ўзбекистон – Бангладеш (3:0) ўйини кўрсатилмаган эди. Қатар – Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан 17.00да бошланади ва учрашувни таниқли шарҳловчи Элдор Мустафоев шарҳлаб боради.



