UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Қатар кубоги. Рашидов гол урди, "Ал Жайиш" финалга чиқди Янгиликлар

Қатар кубоги. Рашидов гол урди, "Ал Жайиш" финалга чиқди

24 ва 25 апрель кунлари Қатар кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

Қатар кубогида Юлдузлар лигасида дастлабки тўрт ўринни эгаллаган клублар тўқнаш келишди.

Мамлакат чемпиони "Ал Райян" клуби қуръага кўра ярим финалда тўртинчи ўринни эгаллаган "Лаҳвия"га қарши ўйнади. Унда "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги рақиби "Лаҳвия" клуби 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Кеча ҳамюртимиз Сардор Рашидов тўп тепаётган "Ал Жайиш" бронза медалга эга чиққан Хави бошчилигидаги "Ал Садд" клуби билан куч синашди. Бу баҳсда "Ал Жайиш" ғолиб бўлди - 3:2. Учрашувдаги биринчи голни айнан Сардор Рашидов урди. Баъзи манбаларда гол рақиб ҳимоячисига автогол сифатида ёзилган. Ўша вазиятда Рашидов бурчак тўпини амалга оширган тўп рақибга тегиб дарвозадан ўрин олди.

Ярим финал ғолиблари 29 апрель куни финалда тўқнаш келишади.

Қатар кубоги. Ярим финал
24 апрель
"Ал Райян" - "Лаҳвия" 1:3
Голлар:
Касерес 86 - Мсакни 50, Мунтари 56, Нам Таэ Хи 75.

25 апрель
"Ал Жайиш" - "Ал Садд" 3:2
Голлар:
Сардор Рашидов 33, Ромариньо 55, Ҳамдаллаҳ 72 - Ҳассан Ҳайдос 36, Муртазо Пуралиганжи 89.

Финал
29 апрель

"Лаҳвия" - "Ал Жайиш"



Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика