UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  26 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  28 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Қашқирлар маконида тиш-тирноқсиз қолган бўрилар Янгиликлар

Қашқирлар маконида тиш-тирноқсиз қолган бўрилар

Теглар :  Сўғдиёна
"Сўғдиёна"нинг ғалабасиз серияси 17 ўйинга етди. Антирекордгача 3 учрашув қолди.

Қуйида мулоҳаза юритадиган мавзумиз болаликда ёғоч чўпдан пистолет ясаганча қаҳрамонларига тақлид қилинадиган турк сериали ёки ҳайвонот боғи тўғрисида эмас. Бироқ юқорида таъкидланган жумлани лақаби "бўрилар" бўлган "Сўғдиёна"га бемалол қиёслашингиз мумкин.

Жиззах клуби Coca Cola Суперлигасининг 6-турида "Пахтакор"га имкониятни бой берди. Гарчанд учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ пойтахтликлар бир киши кам бўлиб қолган бўлса-да, Иван Бошкович шогирдлари бундан унумли фойдалана олмади. Аксинча, хотиржамлик оқибатида биринчи бўлимнинг ўзидаёқ икки бор "тарсаки" қабул қилиб олди. Иккинчи бўлим якунларида кутилганидан анча кеч урилган Зенан Займовичнинг голи эса жамоасига ёрдам бера олмади. 

Шу тариқа, жиззахликларнинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси 17 ўйинга етди. Жиззахликлар сўнгги бор 2022 йилнинг августида “Динамо”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди. Ўшанда ҳам Жасур Ҳасанов учрашувнинг сўнгги лаҳзаларида "бўрилар"га ғалаба тақдим этганди.

"Динамо" – "Сўғдиёна" - 1:2  

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 19.00

Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: Марат Бикмаев 19 пенальти, - 1:0. Жавоҳир Қаҳрамонов 25 пенальти, - 1:1. Жасур Ҳасанов 89, - 1:2.

"Динамо": 35.Аслонбек Аҳроров, 6.Иброҳим Йўлдошев (22.Абдужамол Исроилов, 67), 7.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 15.Жўрабек Маннонов (21.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 46), 17.Эркин Байдуллаев (с), 19.Ислом Шарипов, 20.Жасур Жумаев, 27.Марат Бикмаев, 31.Сайдулло Раҳматов, 78.Элгужа Григалашвили,   88.Евгений Чумак

Захира: 12.Милое Прекович, 10.Шоҳмалик Комилов, 14.Шокир Йўлдошев, 16.Бобур Мамадаминов, 30.Жасур Умаров, 70.Ойбек Нурматов, 97.Фаҳриддин Алимов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович (с), 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 17.Ҳусниддин Ғофуров (10.Шоҳруз Норхонов, 53), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 21.Абдужалил Маназаров (9.Шавкат Саломов, 63), 31.Лука Чермель, 26.Виталий Денисов (11.Жасур Ҳасанов, 63), 44.Юрий Обшивац, 93.Марко Колакович,

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов, 5.Аюбхон Номанов, 20.Баҳодир Насимов, 28.Самандаржон Мавлонқулов, 77.Даниель Насриддинов. 

Огоҳлантиришлар: Марат Бикмаев 51

"Динамо" ҳозирча "бўрилар"нинг сўнгги ўлжаси бўлиб турибди. Шундан сўнг Чингиз Айтматов "Қиёмат"идаги каби қашқирларни таъқиб этиш бошланди. Аслида, самарқандликлар мағлуб этилганидан кейин ҳам ўша пайтда Улуғбек Бакаев қўл остидаги жамоанинг ишлари чакки эмасди. Турнир жадвалида 4-поғонани эгаллаб турган жамоа пешқадамдан атиги 1 очко ортда бораётганди. 

Суперлига ўйинидан сўнг Тожикистонда ОФК кубоги доирасида "Хўжанд" 4:0 ҳисобида таслим этилди. Орадан бир неча кун ўтгач, Ўзбекистон кубоги доирасида "Машъал" қўшимча бўлимларда мағлубиятга учратилди. Шундан сўнг, жамоа толиқишни бошлади. Муборакликларга қарши ўйинда ҳам учрашув тақдири асосий вақтда ҳал қилинмади.

Кейинчалик "Сўғдёна" "Олимпик" майдонида енгилди. Кубок доирасида эса "Қизилқум" пенальтилар сериясига кўра мағлуб этилди. ОФК кубогида "Истерн" ҳам Норхоновнинг учрашув якунига 5 дақиқа қолганида киритган тўпи эвазига мағлуб этилди.

Шундан сўнг жамоанинг ишлари батамом ортга кета бошлади. "Куала-Лумпур Сити"га қарши ярим финал олдидан чемпионат доирасидаги 4 учрашувда бор-йўғи 2 очко қўлга киритилди. Ҳатто назорат учрашувида турнир жадвалининг сўнгги поғоналарида бораётган "Динамо"га ҳам имконият бой берилди. Руҳий тушкунлик ОФК кубоги баҳсида ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади: "Сўғдиёна" Жиззахда "Куала-Лумпур Сити"га ютқазиб, мусобақани тарк этди.

ОФК Кубоги-2022. Худудлараро финал

"Сўғдиёна" – "Куала-Лумпур Сити" - 0:0 (пенальтилар серияси 3:5)

Бош ҳакам: Али Сабоҳ Аддай Ал Қайси (Ироқ)

Қанот ҳакамлари: Ҳайдар Абдулҳасан Али Убайди (Ироқ), Амир Довуд Ҳуссайн (Ироқ)

Захира ҳаками: Моҳанад Қосим Иси Саррай (Ироқ)

Ҳакамлар назоратчиси: Али Ҳамад Мадҳад (БАА)

Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)

ОФК делегати: Такааки Инокучи (Япония)

"Сўғдиёна" спорт мажмуаси. 18.00

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович (1.Ширинбой Абдуллаев, 120+1), 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов (77.Даниэл Насриддинов, 107), 7.Шаҳбоз Жўрабеков, 10.Шоҳруз Норхонов (17.Ҳусниддин Ғофуров, 112), 11.Жасур Ҳасанов (с), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 21.Абдужалил Маназаров (5.Аюбхон Номанов, 112), 26.Виталий Денисов (39.Шавкат Саломов, 67), 31.Лука Чермель, 93.Марко Колакович

Захира: 3.Диан Талхатов, 12.Хислат Халилов, 20.Баҳодир Насимов, 28.Самандаржон Мавлонқулов, 32.Нодиржон Сойибов,

"Куала-Лумпур Сити": 1.Кевин Рай Мендоса, 4.Камол Азизи, 6.Райан Ламберт (21.Кенни Паллраж, 100), 7.Ромель Моралес, 8.Зафри Яхё (30.Факрул Айман, 100), 9.Жанкарло Галлифуоко, 12.Деклан Ламберт (25.Анвар Иброҳим, 100), 14.Акром Маҳинан, 16.Жанасекаран Партибан, 17.Ирфон Закария, 28.Пауло Жозуэ (с)

Захира: 44.Азри Ғани, 22.Ник Умар Ник Азиз, 27.Ҳадин Азман, 29.Ариф Шақирин, 33.Муҳаммад Фаузи, 37.Ҳақими Азим, 88.Ридҳван Назри.

Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов 80, Пауло Жозуэ 85.

Мазкур мағлубият ҳам жамоага салбий таъсир ўтказди ҳамда жиззахликларнинг келгуси ўйинларида файз йўқола бошлади. Кетма-кет кўнгилсиз натижалардан сўнг 7 ноябрь куни омад келтирадиган ниқоби ҳам ёрдам бера олмаган Улуғбек Бакаев истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига жамоага келган Ёрқин Назаров даврида ҳам клубнинг натижалари орқага кетишда давом этди. Шу тариқа, медаллар учун курашни бошлаган клуб 7-ўрин билан чемпионатни якунлади.

Қишда етакчи футболчилар жамоани тарк этди. Жумладан, Шоҳруз Норхонов, Лука Чермель, Шаҳбоз Жўрабеков каби футболчилар "Навбаҳор", Виталий Денисов эса ОКМК сафига бориб қўшилди. Гарчанд уларнинг ўрнига Бобур Йўлдошев, Санжар Шоаҳмедов каби ўйинчилар жалб этилган бўлса-да, таркиб ўтган мавсумга нисбатан сезиларли равишда кучсизланди. Янги мавсумдаги дастлабки 4 ўйинда 1 очко жамғарилгач, келганидан бери бирор марта жилмаядиган натижага эриша олмаган Ёрқин Назаровга чиқиш эшиклари кўрсатилди. 

Клубга эса "Бунёдкор" собиқ бош мураббийи Иван Бошкович олиб келинди. Черногориялик мутахассиснинг ҳам ҳозирча қўлидан ҳеч нарса келмаяпти. Эҳтимол, янги мураббий учун вақт керакдир, унгача барчаси барбод бўлмаса агарда. "Пахтакор"га қарши мағлубиятдан сўнг "Сўғдиёна"нинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси 17 учрашувга етди. 

"Сўғдиёна" учун ғалабасиз сериялар бегона эмас

Жиззахликлар бундан аввал ҳам уч бор улкан ғалабасиз серияни бошдан ўтказган. Клубнинг энг ёмон натижаси 2005-2006 йилги мавсумларга тўғри келиб, унда кетма-кет 20 учрашувда жамоа луғатида "ғалаба" сўзи ўчиб кетганди. 2005 йилнинг августида "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида енгган "бўрилар" навбатдаги муваффақиятига 2006 йилнинг май ойида "Хоразм"га қарши баҳсда эришади.

Шунингдек, "Сўғдиёна" 2009-2011 йилги мавсумларда 16 ҳамда 2013-2014 йилги мавсумларда 11 ғалабасиз серия қайд этган. Айни дамда клуб томонидан сўнгги икки антирекорд янгиланди. Учинчисига эса яқин қолмоқда...

Келгуси турда Бошкович шогирдлари ўзлари сингари жорий мавсум ишлари "чики-чики" бўлмаётган "Қизилқум"ни қабул қилади. Эҳтимол, мазкур баҳсда "қора серия" бартараф этилиши мумкин. Аммо ҳар бир очко учун борини бериб курашаётган навоийликлар ҳам осонликча таслим бўлмайди.

Хуллас, ярим йилдан буён тиш-тирноқсиз "қашқир"га айланган "Сўғдиёна" ҳозирда рақибларини чўчитмай қўйди. Янги юришларнинг бароридан келиши учун эса макондаги муҳитни ўрнига қўйиб олиши лозим. Акс ҳолда, акалари томонидан ўрнатилган антирекорднинг янгиланганини гувоҳи бўлишимиз ҳамда Иван Бошковичнинг қўлида ҳам кўп вақт ўтмасдан вокзал чиптасини кўришимизга тўғри келади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика