UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади Янгиликлар

Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади

"Насаф" клуби ўз уй стадиони чимини янгилайди, янги мавсум уй учрашувлари Ғузорда қабул қилинади.

"Кеча — 9 декабрь куни Лига ишчи гуруҳи Қарши шаҳрида бўлиб, "Насаф" клуби раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Марказий стадион бўйича режалар бўйича учрашувда Шўртан газ-кимё мажмуаси директори Шуҳрат Асланов ҳам бевосита иштирок этди. 

"Қарши Марказий" Республиканинг энг олди стадионларидан бўлиб, у халқаро беллашувларга мезбонлик қилиш бўйича ҳам катта тажрибага эга. Майдон парвариши, унинг текислик юзаси, дренаж ва суғориш тизими бир неча йиллардан буён яхши ҳолатда. Бироқ пандемия давридаги узилишлар сабаб майса ичида қатор бегона ўтлар пайдо бўлди ва шундай ҳолатда ҳам Насаф 5 йил давомида майдонни яхши савияда ушлаб турди.

Аввалроқ Насаф 2025-йил давомида олдиндан ҳаракат қилиб, Шўртан газ-кимё мажмуасига қарашли ҳудудда янги майса плантациясини ташкил қилгани ҳақида хабар бергандик. Ўтган давр давомида майса тўлиқ парвариш қилинди ва айни вақтда у яхши ҳолатга кириб улгурди. Қаршидаги Марказий стадион майсаси янгисига алмаштирилади

Шундан келиб чиқиб, янги мавсум олдидан Марказий стадиондаги амалдаги майса олиб ташланиб, унга плантациядаги майса ётқизилиши режалаштирилган. Кейинчалик мазкур тажриба амалга тўлиқ тадбиқ этилади. Сир эмаски, Насаф клуби ҳар йили камида 1 та стадионли майсани қолган клубларга ҳам етказиб бериш билан шуғулланиб келади.

Стадион бўйича кенг кўламли амалий ишлар тез орада бошланади. Режага кўра, "Марказий" майдони келаси йилнинг апрель ойида расмий учрашувларни қабул қилишга тайёр бўлади. Унга қадар "Насаф" ўзининг уй учрашувларини Шўртан майдонида ўтказади. Бунда бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим, агар янги майса стадионнинг ўзида экилганида, "Насаф" июнь ойига қадар нейтрал майдондан фойдаланишига тўғри келарди. Плантациядаги тайёр майса эса муддатни яқинлаштириш учун хизмат қилади. 

Лига ва клуб ўртасидаги учрашувда келаси йил учун мўлжалланган қатор бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди. Ишчи гуруҳ Пролига масаласида ҳам ўрганишларни амалга ошираётган бўлиб, Қаршидаги "Геолог" стадиони ва унинг келгусидаги режалари хусусида ҳам келишувларга эришди. Шунингдек, "Бешкент" мажмуаси ҳам кўздан кечирилди. Мазкур ҳудуд Лиганинг келгусидаги лойиҳалари учун муҳим аҳамият касб этади. 

Ишонамизки, 2026-йилги мавсумда "Марказий" стадиони янги қиёфа касб этади. Лига "Насаф" клубининг сиёсати ва режаларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ҳамда ишга бўлган профессионал ёндашувини қадрлайди", -дейилади ЎзПФЛ хабарида.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика