UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  6 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  3 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  3 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  2 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  7 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  8 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  17 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  3 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2

Қаршидаги жанжал. Рўзиқул Бердиев ҳаммани алдадими? Янгиликлар

Қаршидаги жанжал. Рўзиқул Бердиев ҳаммани алдадими?

"Насаф" 0:0 "Локомотив" учрашувидан кейин мезбонлар устози ҳакамликни танқид қилиб, ВАР тизими ишламаганини айтди.

Насаф

Суперлига. 17-тур

29/08/2022, 19:00

0
:
0
Тугади

Локомотив

45'
90'
20'  Акмал Мозговой
27'  Мпако Этаме Жером

Бу ижтимоий тармоқларда катта резонансга сабаб бўлиб, оммада реферининг "аждарлар"ни "ўлдиргани" тўғрисида таассурот пайдо қилганини биласиз. 


Аслида нималар содир бўлганини билиш учун воқеанинг ичида бўлган ҳакамлардан маълумот олишга ҳаракат қилиб кўрдик.

ВАР ишлаган

Championat.asia'га маълум бўлишича, вазият Рўзиқул Бердиев айтганидек эмас. ВАР тизими ишлаган, шунчаки, кадрларни стадионга ўрнатилган мониторга узатиш билан боғлиқ техник муаммо пайдо бўлган. Аммо баҳсли вазият содир бўлган вақтда бош ҳакам эпизодни махсус планшет орқали кўриши мумкин эди.

"Насаф" томони эътироз билдираётган вазиятда ВАРда ишлаган Рустам Лутфуллин эҳтимолий пенальтини текшириб, 11 метрли нуқтани кўрсатиш учун асос йўқ деб топди. Аҳрол Рисқуллаев шундан кейингина якуний ҳуштакни чалиб, ўйинга нуқта қўйди.

Айрим ҳамкасбларимиз ВАР ишлаган бўлса, нега бош ҳакам эпизодни шахсан ўзи текширмаганига тушунмаяпти. Унутманг, майдонда ишлаётган рефери қайсидир томон эътироз қилгани учун вазият такрорини кўришга мажбур эмас. У ВАР хонасида ўтирган ҳамкасби чақирган тақдирдагина бундай ишга қўл уради. Кеча Лутфуллин пенальти учун асос топмади. Шу холос.

Жанжал

Учрашув якунланганидан кейин мезбонлар устози майдонга югуриб чиқди. Эфирда томошабинларга Рўзиқул Бердиев қизил карточка билан жазолангани кўрсатилмади. 

Бироз аввал мураббий ва бош ҳакам ўртасида рўй берган суҳбатни тингладим. Саъдуллаевич Аҳролни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиш баробарида унинг қорин қисмига зарба берган. Шундан кейин рефери Бердиевга қизил карточка кўрсатди.

Бу бўйича ЎзФҲМдан изоҳ сўрадик. Ҳақиқатан ҳам ўйин якунлангач, ҳакамларга нисбатан тажовузкор ҳаракат бўлгани тасдиқланди. Бу ўйиндан кейинги рапортга ҳам киритилган. Марказдагиларнинг айтишича, Рўзиқул Бердиевнинг ушбу ҳаракати тартиб интизом қўмитасига оширилади. 

Туҳмат?

Учрашув охиригача ВАР тизими ишлаган (ҳакамлар ўртасидаги коммуникацияни ўзим эшитдим). Бундан ташқари, мезбонлар норози бўлган эпизодда пенальти эҳтимоли текширилган. Демак, эътирозга ҳожат йўқ. Аммо Рўзиқул ака матбуот анжуманида "портлади". Шундан кейин ҳақли равишда савол туғилди: "Насаф" устози ҳаммани алдаб, ФИФА реферисига туҳмат қилдими?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика