Пуйоль: "Мен ҳаммасини қилишга уриндим, аммо тиззам "етарли" деяётганди"

Narzulla Saydullayev
21 июл 2014, 19:05
"Барселона" собиқ сардори Карлес Пуйоль фаолиятини якунлашга ҳозиргача курашиб келаётган тиззасидаги муаммо сабаб бўлганини сўзлаб берди.
"Сўнгги икки мавсумда мен ҳаммасини қилишга уриндим — бир неча операцияларни бошидан ўтказдим, турли ҳил усулда даволаниб кўрдим... аммо тиззам "етарли" деяётганди, шу сабабли қийин бўлсада, фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Сиз 100 фоиз ишлатишга ўрганиб қолган танангизниг бир қисми бўй сунмаса, жуда алам қилади.
 
Охир оқибат мен ўзим ва бошқалар учун тўғри йўлни танладим. Тиззамни бор кучим билан ишлатганим туфайли, энди товон тўлаяпман" — дейди 36 ёшли Пуйоль.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com