"ПСЖ" ҳужумчиси Гамейро "Севилья"га ўтади

Tolibjon Qosimov
23 июл 2013, 11:00
"Пари Сен-Жермен" клуби ҳужумчиси Кевин Гамейро кейинги мавсумда "Севилья"да ўйнайди.
Бу ҳақда Франция матбуоти ProSoccer24 компаниясига кўра хабар берди. Айни пайтда томонлар музокара олиб боришмоқда. Парижликлар футболчини 8-10 миллион еврога сотишмоқчи. Трансфер яқин кунларда амалга ошиши мумкин.

Ўтган мавсумда 26 ёшли француз 25 та ўйинда майдонга тушган ва 8та гол урган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›