UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  1 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  21 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  5 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  3 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  7

“PSSI - 2018” халқаро мусобақаси. Ўзбекистон ОТЖ – КХДР ОТЖ 2:2 Янгиликлар

“PSSI - 2018” халқаро мусобақаси. Ўзбекистон ОТЖ – КХДР ОТЖ 2:2

Футбол мухлисларига маълумки, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2018 йилнинг 27 апрелидан 3 майигача Индонезиянинг Чибинонг шаҳрида Индонезия футбол ассоциацияси ташкил этилганининг 88 йиллигига бағишланган “PSSI 2018" юбилей Кубогида иштирок этишини маълум қилган эдик.

Бугун Ўзбекистон ОТЖ ушбу мусобақадаги дастлабки ўйинда КХДР олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушди. Муросасиз кечган ушбу баҳс 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якун топди. Голларни Ўзбекистон ОТЖ таркибида Ҳожиакбар Алижонов ва Андрей Сидоров киритишди. Ўзбекистон ОТЖнинг иккала голига ҳам Санжар Қодирқулов ассистентлик қилди.

Ўзбекистон ОТЖ кейинги ўйинини 30 апрель куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да Баҳрайн ОТЖга қарши ўтказади.

Ўзбекистон ОТЖ – КХДР ОТЖ 2:2
Голлар: 
Ҳожиакбар Алижонов (8), Андрей Сидоров (25) - Жо Сол Сонг (32), Жо Сол Сонг (86).

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Илхомжон Алижонов, Хусниддин Ғофуров, Шароф Мухитдинов, Дониёржон Нарзуллаев, Санжар Қодирқулов (Сухроб Нуруллоев, 46), Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев (Абубакр Муйдинов, 90+2), Андрей Сидоров, Ислом Кенжабоев (Азизбек Амонов, 76).

КХДР ОТЖ: Ким Ю Ли, Жонг Тонг Чол, Ан Сонг Ли, Ким Нам Ли, Сонг Кум Сонг, Ким Чунг Ли (Со Жин Хёк, 46), Жон Се Гйе, Ким Кум Чол, Канг Кук Чол (Ри Чунг Гю, 72), Жо Сол Сонг, Со Жонг Хёк (Жонг Кум Сонг).

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика