

"Ўйлайманки, мен ўзимни Франциядан ташқарида бошқа чемпионатда синаб кўришни хоҳлайман. Тўп тепиш қизиқ бўлган лигалар кўп. Мен Премьер-лигада ўйнашни жуда ҳам хоҳлайман. Қайсидир аниқ клубда эмас, бироқ ёшлигимда менга "Ливерпуль" ёқар эди", - деди Рабьо. Шуни алоҳида келтириб ўтамиз, Адриен Рабьо жорий мавсум Франция чемпионатида тўпга 779 маротаба тегди ва Лига 1нинг энг фаол футболчиси бўлиб турибди.




