ПСЖнинг беш футболчиси "Лилл"га қарши ўйнамайди
05 фев 2022 19:11
Янгиликлар
ПСЖнинг беш футболчиси "Лилл"га қарши ўйнамайди
ПСЖнинг бир қанча футболчилари соғлиғидаги муаммолар туфайли Франция чемпионати 23-тури доирасида "Лилл"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Ҳужумчи Неймар ва ҳимоячи Серхио Рамос ҳамон жароҳатларидан фориғ бўлишмаган.
Бразилиялик форвард яна икки кун залда шуғулланади, шундан сўнг у умумий гуруҳда қисман шуғулланиши мумкин бўлади. Рамос кейинги ҳафта ўрталарида тўлиқ машғулотларга қайтиши кутилмоқда.
Шунингдек, турли жароҳатлар туфайли ҳужумчи Мауро Икарди, ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум ва дарвозабон Кейлор Навас ҳам майдонга туша олмайди.
ПСЖ 7 февраль, якшанба куни "Лилл"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар