UZ

ПСЖга “Борнмут” ҳужумчиси керак Янгиликлар

ПСЖга “Борнмут” ҳужумчиси керак

Жошуа Кинг фаолиятини Париж клубида давом эттириши мумкин.

ПСЖ жамоани тарк этган Эдинсон Кавани ўрнига номзод қидиришни бошлаб юборган. Парижликлар “Борнмут”нинг норвегиялик 28 ёшли ҳужумчиси Жошуа Кингга кўз тиккан. ПСЖ уни ёзги трансферлар вақтидаёқ қўлга киритишни мақсад қилган. Сўнгги хабарларга кўра, Жошуанинг хизматларига АПЛнинг ўзидан 10 та, Италиядан эса 4 та клуб қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида “Лацио” ва “Рома” клубларининг номлари тилга олинган.

Маълумот учун, Кинг 2015 йилдан бери “Борнмут” шарафини ҳимоя қилиб келади. 2019/20 йилги мавсум якунига кўра, “Борнмут” АПЛни тарк этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика