ПСЖдагилар Тухелдан ЕЧЛда натижа кўрсатишини талаб қилмоқда

Mirjalol Normatov
15 ноя 2020, 15:45
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель ва раҳбарият ўртасида мунозара бўлмоқда.

"Goal" хабарига кўра, мураббий ва клуб спорт директори Леонардо гаплашмай қўйган. Чунки Леонардо миллий чемпионат ўйинларига эътибор бермаяпти ва фақатгина ЕЧЛда натижа талаб қилмоқда. ПСЖ эса ушбу мавсум ЕЧЛда икки марта мағлуб бўлишга улгурди.

Лига 1да эса парижликлар 10 турдан кейин "Лилль"ни 5 очкога ортда қолдирган ҳолда етакчилик қилмоқда. Тухель 2018 йилда ПСЖ бошқарувини қўлига олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›