ПСЖ яна бир катта трансферни тайёрламоқда

Alisher
14 авг 2021, 13:20
ПСЖ раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида яна бир футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Франция гранди ҳали ҳам "Наполи"нинг сенегаллик ҳимоячиси Калиду Кулибалига қизиқмоқда.

Парижликлар уни жароҳати сабаб сафдан чиққан испаниялик Серхио Рамос ўрнида ўйнатишмоқчи. Эҳтимолий трансфер нархи 50 миллион еврони ташкил этмоқда.

30 ёшли ўйинчи 2014 йилдан бери Неаполь клуби шарафини ҳимоя қилади. Унинг шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport