ПСЖ яна бир футболчини илиб кетиш арафасида. Бу гал ўлжасиз қоладиган жамоа ЧЛ ғолиби

Aslanov Jasurbek
23 июн 2021, 21:35
Парижликлар ёзги трансферлар бозорининг асосий харидорларидан бири бўлиб турибди.

ПСЖ "Интер" ҳимоячиси Ашраф Ҳакими учун курашда "Челси"ни ортда қолдирди. Париж клуби футболчи учун 70 миллион евро тўлайди.

Марокашлик ўйинчи "Челси"га ўтишга яқин эди, аммо қайд этилишича, "аристократлар" парижликлар билан аслида рақобатлашмаган. Лондонликлар Ҳакими учун 80 миллион сўраган Милан клубининг арзонроқ нархга рози бўлишига ишонишганди.


Бир йил олдин "Интер" Ҳакими учун "Реал"га 45 миллион евро тўлаганди. Футболчи мавсум давомида 7 та гол урди ва шерикларига 11 та тўп киритишига кўмаклашди.

Ҳакими ПСЖ қўлга киритган А Сериянинг иккинчи футболчиси бўлиши мумкин. Тез орада француз клубига "Милан"нинг собиқ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма қўшилади.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: euro-football.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›