ПСЖ ва Неймар ўртасидаги музокаралар тўхтаб қолди

Mirjalol Normatov
9 ноя 2019, 19:40
ПСЖ ва Неймар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.

"L'Equipe" хабарига кўра, томонлар шартноманинг шартлари борасида музокаралар ўтказишган. Бироқ бу ўз натижасини бермаган. Шу боисдан клуб раҳбарияти бразилиялик ва унинг вакиллари билан гаплашишни бироз тўхтатиб қўйишган. Айни дамда томонлар музокаралари давом этмаяпти.

Неймарнинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йилга қадар давом этади. Ўтган ёзда футболчи "Барселона"га қайтишни истаётганини айтиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›