

“Тухель билан шартнома яна бир йилга мўлжалланган. У кейинги мавсум ҳам жамоани бошқаришда давом этади. У жуда яхши ишлади ва ажойиб натижаларни кўрсатди. Шартномани узайтиришга келсак, буни ўйлашга ҳали етарлича вақтимиз бўлади.
Қайд этишим лозимки, бошқа мутахассислар билан боғланмаганман. Тухель билан мунособатларда эса жуда самимиймиз”, дейди Леонардо.
Германиялик мутахассис ПСЖни 2018 йил қабул қилиб олди. Унинг бошқарувида жамоа 2 мартадан Франция чемпионлиги ва Суперкубогини қўлга киритди. ЕЧЛ жорий мавсумида эса жамоа чорак финалга чиқди.



