UZ

Сўнгги янгиликлар

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади” Янгиликлар

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади”

Парижликлар раҳбарияти вакили Леонардо жамоа етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппенинг янги шартномалари ҳақида сўз очди.

“Килианга келсак, у ҳақидаги баъзи муҳокамалар мени ҳайратда қолдирди. Унинг ўз йўли бор. Унинг жамоадаги ўрни тобора муҳим бўлиб бормоқда. У аллақачон масъулиятни ўз қўлига олган, шунингдек, унда стабиллик ва аниқ фикр бор.

У билан гаплашмоқдамиз, узоқ музокараларни давом эттирмоқдамиз. Бизнинг позициямиз эса аниқ, нима исташимизни биламиз. Тез орада якуний қарор қабул қилинадиган палла келади. Музокараларнинг бошланиши ижобий натижага умид бермоқда.

Неймар билан ҳам суҳбатлашиб турибмиз. Биз тўғри йўлдамиз, аммо янги битим ҳали имзоланмади. У билан ишлаш жуда ёқимли. Мақсадимиз – тезроқ келишувга эришиш.

Шу каби ҳолат Анхель Ди Мария ва Хуан Бернатга ҳам тегишлидир. Юқоридаги футболчилар билан шартномаларни янгилаш ниятидамиз”, дейди спорт директори.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика