ПСЖ Шкриньярни январда қўлга киритмоқчи

Sherzod Nurmatov
26 янв 2023, 12:00
Париж клуби ёзгача кутишни истамайди.

"Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр ушбу трансфер ойнасида ПСЖга керак.

"Calciomercato" хабарига кўра, Париж клуби Шкриньярни мавсум охирини кутмасдан, январда сотиб олишни мақсад қилган.

Манбага кўра, ПСЖ бу ой футболчи учун 10 миллион евро таклиф қилади.

27 ёшли Шкриньяр жорий мавсум "Интер" сафида барча мусобақаларда 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato