ПСЖ президенти Неймарни сотиб юбормоқчи

Alisher
15 ноя 2021
ПСЖ президенти Носир Ал Хелайфи форвард Неймарни сотиш вариантини ўрганмоқда.

Бошқарувчи 2022 йилнинг ёзида таркибни янгиламоқчи. Неймар АПЛ клубларига ўтиши ёки "Барселона"га қайтиши мумкин. Трансфер нархи 80 млн еврога баҳоланмоқда.

29 ёшли футболчи жорий мавсум 11та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Унинг ПСЖ билан тузган шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional